Зоҳиршоҳ Жўраев тўйда қўшиқ куйлаётган вақтда чироқ ўчиб қолди — видео
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғли Зоҳиршоҳ Жўраев тўйда қўшиқ куйлаётган вақтда кутилмаганда чироқ ўчиб қолди. Хонанда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида хонадонларнинг бирида тўй хизматида қўшиқ куйлаётган бўлган. Шу вақт тўсатдан чироқ ўчиб қолган. Лекин, Зоҳиршоҳ Жўраев жонли ижрода куйлашда давом этган. Созандалари ҳам узилиш қилмасдан куй чалган. «Ора-орада электрда шундай узилишлар ҳам бўлиб туради. […]
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғли Зоҳиршоҳ Жўраев тўйда қўшиқ куйлаётган вақтда кутилмаганда чироқ ўчиб қолди.
Хонанда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида хонадонларнинг бирида тўй хизматида қўшиқ куйлаётган бўлган. Шу вақт тўсатдан чироқ ўчиб қолган. Лекин, Зоҳиршоҳ Жўраев жонли ижрода куйлашда давом этган. Созандалари ҳам узилиш қилмасдан куй чалган.
«Ора-орада электрда шундай узилишлар ҳам бўлиб туради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлислар кўнглини ола билиш бизнинг вазифамиз. Шинаванда халқимиз бор бўлсин омон бўлсин», — дейди хонанда.⠀
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ худди шундай ҳолат «Элдидо» гуруҳи қўшиқ куйлаётган вақтда ҳам кузатилгани ҳақида хабар берилганди.




