Янгиликлар

Мадина Мумтоз эри совға қилган «Malibu»ни нега сотгани маълум бўлди

Кўпчилик актрисадан машина сотишига нима сабаб бўлганини сўраган

Мадина Мумтоз эри совға қилган «Malibu»ни нега сотгани маълум бўлди

Хонанда, актриса Мадина Мумтоз Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи совға қилган машинани нима сабабдан сотганини айтди.

Мадина Мумтоздан кўпчилик обуначилари бу ҳақда сўраган. Актриса эри янги машина олиб берганини айтди. Шу сабабли автомобилни сотишга қарор қилган. Хонанда бир ўзи иккита машинани ҳайдай олмаслигини таъкидлади.

«Ҳурматли кузатувчиларим. Бизнинг халқ жуда қизиқувчан. ‘Машинангизни нимага сотдингиз?’, деб жуда кўпчилик савол берган. Тўғрисини айтсам, бугун машина танлашга бордик лекин аслида янги машина олиб бўлгандим. Хўжайиним машинамни янгилаб берганди. Шунинг учун, ‘Malibu’ни сотишга қарор қилдик. Чунки янги машина олганим учун иккита машинани ҳайдай олмайман. Шу сабабли, ‘Malibu’ни сотгандик», — деб айтди Мадина Мумтоз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актриса эри совға қилган «Malibu» машинасини сотаётганини маълум қилганди.

Шунингдек, актриса Азиза Ёқубова ҳам ўзининг «Gentra» машинасини сотиб юборганди. У дастлаб 9100 долларга сотишни режа қилган.

Бироқ Азиза Ёқубова машинасини 9000 долларга сотган.