Медиа

Азиза Ёқубова «Gentra»сини сотиб юборди — видео

Актриса неча пулга сотганини маълум қилган

Азиза Ёқубова «Gentra»сини сотиб юборди — видео

Актриса Азиза Ёқубова ўзининг шахсий «Gentra» машинасини сотиб юборди.

Бу ҳақда у ўзининг саҳифасида маълум қилган. Сўзларига кўра, машина 2016 йилда ишлаб чиқарилган, евро, механика, 75 минг километр юрган. Азиза Ёқубова дастлаб 9100 долларга сотишини айтган эди, лекин 29 октябрь куни у 9 минг долларга сотиб юборди. Таъкидлашича, бунга пул зарурлиги сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубова 19 октябрь куни ўзининг шахсий машинасида «ГАИ»га тушиб қолгани ҳақида хабар берилган. Унинг сўзларига кўра, ходим актрисани иккита қоидабузарлик сабаб тўхтатган, лекин кейин рухсат бериб юборган.