Янгиликлар

Мадина Мумтоз эри совға қилган «Malibu»ни сотаётганини маълум қилди — видео

Унинг нархи 29 300 доллар деб белгиланган

Мадина Мумтоз эри совға қилган «Malibu»ни сотаётганини маълум қилди — видео

Актриса, хонанда Мадина Мумтоз Instagram саҳифасида эри совға қилган «Malibu» машинасини сотаётганини маълум қилди.

Мадина Мумтознинг сўзларига кўра, машинанинг ҳолати идеал. Автомобиль 15 500 километр юрган. Нархи эса 29 300 доллар деб белгиланган. Актрисага автомашинани бир ярим йил олдин эри олиб берган. Шу вақт ичида 3 ой ичида у ҳайдалмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Cars | Moshina bozor | Avto (@carsaleuz)

«Ҳурматли, кузатувчилар, бугунги кунимиз давом этмоқда. Мен сизларга бир нарсани айтмоқчи эдим. Мен ўзимнинг оқ рангли ‘Malibu Turbo Premier’ машинамни сотаяпман. Атиги 1 ярим йил ҳайдадим. Унинг ҳам 3 ойи ҳайдалмасдан турди. Машинанинг ҳолати идеал. 15 500 километр юрган. Автомат», — дейди Мадина Мумтоз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актриса Азиза Ёқубова ҳам ўзининг «Gentra» машинасини сотиб юборганди. Унинг сўзларига кўра, машина 2016 йилда ишлаб чиқарилган, евро, механика, 75 минг километр юрган. Азиза Ёқубова дастлаб 9100 долларга сотишини айтган эди, лекин 29 октябрь куни у 9 минг долларга сотиб юборди. Таъкидлашича, бунга пул зарурлиги сабаб бўлган.