Янгиликлар

Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрченинг рейтинги нега пастлаб бормоқда?

Буни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди

Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрченинг рейтинги нега пастлаб бормоқда?

«Эшигимни сен қоқ» сериали орқали машҳурликка эришган Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсиннинг кино оламдаги рейтинги тушиб бормоқда.

Жуфтлик иштирокидаги сериал 80 дан ортиқ мамлакатга сотилди, шундан кейин Ҳанде ва Керемнинг кино оламдаги рейтинги юқорила бошлади. Улар сериалнинг суратга олиниши тугагандан кейин, 2021 йилнинг баҳорида муносабатларини эълон қилди ва бу янгилик жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Сериал дунё бўйлаб муваффаққиятга эришган бўлса ҳам Туркияда ўртача рейтингни қайд этди. Жуфтликнинг ажралгани ҳақида тарқалган миш-мишлар рост бўлиб чиққандан кейин уларнинг рейтинги пастлай бошлади. Кўплаб мухлислар Ҳанде Эрчел ва Бюрсиннинг бу муносабатини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаган.

Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан бири уларнинг муносабатлари ҳақида сўровнома ўтказди ва натижаларига кўра, респондентларнинг 79 фоизи санъаткорлардан ҳафсаласи пир бўлганини ва уларнинг ажралиши кино оламидаги рейтингини туширганини айтган. Туркиялик мухлислар жуфтликнинг ярашишига ишонмаслиги, чет эллик мухлислар эса уларнинг ярашишини кутаётгани ҳақида гапирган.

Аввалроқ муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилган эди.

Муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилдиМаълумотларга кўра, жуфтликни бутун дунёга танитган «Эшигимни сен қоқ» сериали Бирлашган Араб Амирликларида намойиш этила бошлаган. Араб продюссерлари эса уларни романтик комедияларга бағишланган тадбирларга таклиф қилган. Продюссерлар уларнинг бу лойиҳаларда иштирок этиши учун жуда катта маблағ беришга тайёр, фақат жуфтлик мухлисларни хурсанд қилиши керак.

Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубай продюссерларининг таклифига қандай жавоб бериши ҳозирча маълум қилинмаган. Кўплаб мухлислар уларга катта маблағ таклиф қилинишидан қатъий назар лойиҳaда бирга иштирок этмаслигини кутмоқда, айримлар эса бу учрашув бўладиган бўлса уларнинг муносабатлари яхшиланиши ҳақида фикр билдирган.

Ундан ташқари Туркиянинг машҳур жуфтлиги Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел яна ажрашгани айтилган эди.

Бир неча кун олдин муносабатларининг яхши эканини таъкидлаган Ҳанде Эрчел Керем Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтармаган. Маҳаллий нашрларнинг маълумотларига кўра, жанжални Ҳанде Эрчел бошлаган. Керем Бюрсиннинг яқинлари Ҳанденинг ярашмоқчи эканини айтган. Бундан ташқари оммавий ахборот воситаларига исмини маълум қилишни истамаган Керемнинг дўсти уларнинг ярашиши ёки ярашмасликларини билмаслигини ва ҳозирда улар гаплашмаётганини маълум қилган.

«Улар ярашадими ёки йўқми, буни ҳеч ким билмайди. Эҳтимол, улар ярашиб ҳеч нарса бўлмади деб маълум қилишар. Аммо ҳозир улар гаплашмаяпти. Ҳанде ярашиш учун уни қайтаришга ҳаракат қиляпти. Керем эса муносабатларга бошқа томондан қаради ва Ҳанде билан ярашишни истамади. Керем жуда ақлли, у бўлар-бўлмас жанжалларга тоқат қилмайди», — дейди актёрнинг дўсти.

Ҳанденинг дўстлари ва яқинлари умуман бошқа маълумот ҳақида айтган, яъни ярашишни актриса эмас, Керем истаётганини билдирган.

Шу билан бирга Ҳанде Эрчел Керем Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритган эди.

Жуфтлик тўйи бўлишини эълон қилгандан сўнг жуда кўп маҳаллий оммавий ахборот воситалари уларнинг ҳаётини кузатиб борди. Бироқ номаълум сабабларга кўра уларнинг ажрашиб кетгани ҳақидаги хабарлар кўпчиликнинг эътиборига тушди. Керем Бюрсин маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида уларнинг муносабатлари аллақачон тугаганини ва ҳозир умуман уйланиш ҳақида ўйламаётгани ҳақида гапирган. Шундан сўнг жуфтлик ўртасидаги муносабатлар ҳақида турли хил мақолалар босилиб чиққан.

Туркия телеканалининг журналисти Ҳанде Эрчелдан Керем Бюрсин билан муносабатлари қандай эканини сўрайди ва актриса у билан ажрашиб кетмаганини, чунки уларнинг ўртасида ҳеч қандай муносабат бўлмаганини билдирган.

«Йўқ, мен Керем Бюрсин билан ажрашмадим, чунки бизни ажратадиган муносабатнинг ўзи йўқ эди. Бу ҳақида бошқа гапиришни истамайман» ,— дейди актриса Ҳанде Эрчел.