Янгиликлар

Туркиянинг машҳур жуфтлиги Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел яна ажрашди

Улар ўртасидаги жанжални Ҳанде Эрчел бошлаган

Туркиянинг машҳур жуфтлиги Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел яна ажрашди

Туркиянинг машҳур жуфтликларидан бири Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчелнинг жанжаллашиб қолгани ва ажрашгани ҳақида маълум қилинди.

Бир неча кун олдин муносабатларининг яхши эканини таъкидлаган Ҳанде Эрчел Керем Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтармаган. Маҳаллий нашрларнинг маълумотларига кўра, жанжални Ҳанде Эрчел бошлаган. Керем Бюрсиннинг яқинлари Ҳанденинг ярашмоқчи эканини айтган. Бундан ташқари оммавий ахборот воситаларига исмини маълум қилишни истамаган Керемнинг дўсти уларнинг ярашиши ёки ярашмасликларини билмаслигини ва ҳозирда улар гаплашмаётганини маълум қилган.

«Улар ярашадими ёки йўқми, буни ҳеч ким билмайди. Эҳтимол, улар ярашиб ҳеч нарса бўлмади деб маълум қилишар. Аммо ҳозир улар гаплашмаяпти. Ҳанде ярашиш учун уни қайтаришга ҳаракат қиляпти. Керем эса муносабатларга бошқа томондан қаради ва Ҳанде билан ярашишни истамади. Керем жуда ақлли, у бўлар-бўлмас жанжалларга тоқат қилмайди», — дейди актёрнинг дўсти.

Ҳанденинг дўстлари ва яқинлари умуман бошқа маълумот ҳақида айтган, яъни ярашишни актриса эмас, Керем истаётганини билдирган.

Аввалроқ Ясемин Ўзилхон Карим Бюрсин ва Ҳанде Эрчел ажрашганини инкор этиб, уларнинг муносабати ҳақида гапирган эди.