Янгиликлар

Муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилди

Жуфтликнинг Дубай продюссерларининг таклифига қандай жавоб бериши ҳозирча маълум қилинмаган

Муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилди

Муносабатларини якунлаган Туркиянинг дунёга машҳур жуфтлиги Ҳанде Эрчел ва Керем Бюрсин Дубайда учрашиши айтилди.

Маълумотларга кўра, жуфтликни бутун дунёга танитган «Эшигимни сен қоқ» сериали Бирлашган Араб Амирликларида намойиш этила бошлаган. Араб продюссерлари эса уларни романтик комедияларга бағишланган тадбирларга таклиф қилган. Продюссерлар уларнинг бу лойиҳаларда иштирок этиши учун жуда катта маблағ беришга тайёр, фақат жуфтлик мухлисларни хурсанд қилиши керак.

Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубай продюссерларининг таклифига қандай жавоб бериши ҳозирча маълум қилинмаган. Кўплаб мухлислар уларга катта маблағ таклиф қилинишидан қатъий назар лойиҳaда бирга иштирок этмаслигини кутмоқда, айримлар эса бу учрашув бўладиган бўлса уларнинг муносабатлари яхшиланиши ҳақида фикр билдирган.

Аввалроқ Туркиянинг машҳур жуфтлиги Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел яна ажрашгани айтилган эди.

Бир неча кун олдин муносабатларининг яхши эканини таъкидлаган Ҳанде Эрчел Керем Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтармаган. Маҳаллий нашрларнинг маълумотларига кўра, жанжални Ҳанде Эрчел бошлаган. Керем Бюрсиннинг яқинлари Ҳанденинг ярашмоқчи эканини айтган. Бундан ташқари оммавий ахборот воситаларига исмини маълум қилишни истамаган Керемнинг дўсти уларнинг ярашиши ёки ярашмасликларини билмаслигини ва ҳозирда улар гаплашмаётганини маълум қилган.

«Улар ярашадими ёки йўқми, буни ҳеч ким билмайди. Эҳтимол, улар ярашиб ҳеч нарса бўлмади деб маълум қилишар. Аммо ҳозир улар гаплашмаяпти. Ҳанде ярашиш учун уни қайтаришга ҳаракат қиляпти. Керем эса муносабатларга бошқа томондан қаради ва Ҳанде билан ярашишни истамади. Керем жуда ақлли, у бўлар-бўлмас жанжалларга тоқат қилмайди», — дейди актёрнинг дўсти.

Ҳанденинг дўстлари ва яқинлари умуман бошқа маълумот ҳақида айтган, яъни ярашишни актриса эмас, Керем истаётганини билдирган.

Ундан ташқари Ҳанде Эрчел Карим Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритган эди.

Жуфтлик тўйи бўлишини эълон қилгандан сўнг жуда кўп маҳаллий оммавий ахборот воситалари уларнинг ҳаётини кузатиб борди. Бироқ номаълум сабабларга кўра уларнинг ажрашиб кетгани ҳақидаги хабарлар кўпчиликнинг эътиборига тушди. Карим Бюрсин маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида уларнинг муносабатлари аллақачон тугаганини ва ҳозир умуман уйланиш ҳақида ўйламаётгани ҳақида гапирган. Шундан сўнг жуфтлик ўртасидаги муносабатлар ҳақида турли хил мақолалар босилиб чиққан.

Туркия телеканалининг журналисти Ҳанде Эрчелдан Карим Бюрсин билан муносабатлари қандай эканини сўрайди ва актриса у билан ажрашиб кетмаганини, чунки уларнинг ўртасида ҳеч қандай муносабат бўлмаганини билдирган.

«Йўқ, мен Карим Бюрсин билан ажрашмадим, чунки бизни ажратадиган муносабатнинг ўзи йўқ эди. Бу ҳақида бошқа гапиришни истамайман» ,— дейди актриса Ҳанде Эрчел.