Янгиликлар

Карьерадаги пасайиш: Ҳанде Эрчелнинг янги рақиби кимлиги маълум бўлди — фото

Унинг янги рақиби Серенай Сарикая ёки Демет Ўздемир эмас

Карьерадаги пасайиш: Ҳанде Эрчелнинг янги рақиби кимлиги маълум бўлди — фото

Турк кино оламинининг дунё бўйича муваффаққиятга эришган актрисаларидан бири Ҳанде Эрчелнинг янги рақиби ким бўлиши маълум қилинди.

Туркиянинг маҳаллий нaшрлари актриса Ҳанде Эрчелнинг кучли ва янги рақиби борлиги ҳақида ёзди. Унинг рақиби ҳозирда турк кино оламида муваффаққиятга эришаётган актрисалар Серенай Сарикая ёки Демет Ўздемир эмас.

Керем Бюрсин билан муносабатларини тугатган Ҳанде Эрчел карьерада пастлаётган бўлса ҳам натижаларда етакчилик қилмоқда. Актриса иштирок этган сўнгги лойиҳасининг дунё бўйлаб муваффақиятга эришгани туфайли шон-шуҳрат чўққисида турибди, бироқ кинотанқидчилар ва продюсерлар кўплаб кинокартиналарда иштирок этаётган Ўзга Яғизнинг ташқи кўринишига ва актрисалик маҳоратига эътибор қаратмоқда.

Аввалроқ муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилган эди.

Муносабатларини якунлаган Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубайда учрашиши айтилди

Маълумотларга кўра, жуфтликни бутун дунёга танитган «Эшигимни сен қоқ» сериали Бирлашган Араб Амирликларида намойиш этила бошлаган. Араб продюссерлари эса уларни романтик комедияларга бағишланган тадбирларга таклиф қилган. Продюссерлар уларнинг бу лойиҳаларда иштирок этиши учун жуда катта маблағ беришга тайёр, фақат жуфтлик мухлисларни хурсанд қилиши керак.

Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел Дубай продюссерларининг таклифига қандай жавоб бериши ҳозирча маълум қилинмаган. Кўплаб мухлислар уларга катта маблағ таклиф қилинишидан қатъий назар лойиҳaда бирга иштирок этмаслигини кутмоқда, айримлар эса бу учрашув бўладиган бўлса уларнинг муносабатлари яхшиланиши ҳақида фикр билдирган.

Ундан ташқари анде Эрчел янги имижини намойиш қилган эди.

Мухлислари таний олмади: Ҳанде Эрчел янги имижини намойиш қилди — фото

Актриса имижини ўзгартирган ва унинг суратларини дастлаб ELLE журнали чоп этган. Бу ҳолатга нисбатан турк сериали мухлислари ижтимоий тармоқларда минглаб изоҳлар ёзган. Ҳанде Эрчелнинг суратлари ижтимоий тармоқларда ва телекўрсатувларида энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланган. Шунга қарамай, актрисанинг энг содиқ мухлислари ҳар доимгидек Эрчелнинг гўзаллиги мутлақо табиий эканидан хурсанд бўлди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Hande Erçel (@handemiyy)