Стиль

Мухлислари таний олмади: Ҳанде Эрчел янги имижини намойиш қилди — фото

Унинг сурати журналда чоп этилган

Мухлислари таний олмади: Ҳанде Эрчел янги имижини намойиш қилди — фото

Туркиянинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Ҳанде Эрчел янги имижи акс этган суратни намойиш қилди.

Актриса имижини ўзгартирган ва унинг суратларини дастлаб ELLE журнали чоп этган. Бу ҳолатга нисбатан турк сериали мухлислари ижтимоий тармоқларда минглаб изоҳлар ёзган. Ҳанде Эрчелнинг суратлари ижтимоий тармоқларда ва телекўрсатувларида энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланган. Шунга қарамай, актрисанинг энг содиқ мухлислари ҳар доимгидек Эрчелнинг гўзаллиги мутлақо табиий эканидан хурсанд бўлди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Hande Erçel (@handemiyy)

Аввалроқ Туркиянинг машҳур жуфтлиги Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел яна ажрашгани айтилган эди.

Бир неча кун олдин муносабатларининг яхши эканини таъкидлаган Ҳанде Эрчел Керем Бюрсин билан ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтармаган. Маҳаллий нашрларнинг маълумотларига кўра, жанжални Ҳанде Эрчел бошлаган. Керем Бюрсиннинг яқинлари Ҳанденинг ярашмоқчи эканини айтган. Бундан ташқари оммавий ахборот воситаларига исмини маълум қилишни истамаган Керемнинг дўсти уларнинг ярашиши ёки ярашмасликларини билмаслигини ва ҳозирда улар гаплашмаётганини маълум қилган.

«Улар ярашадими ёки йўқми, буни ҳеч ким билмайди. Эҳтимол, улар ярашиб ҳеч нарса бўлмади деб маълум қилишар. Аммо ҳозир улар гаплашмаяпти. Ҳанде ярашиш учун уни қайтаришга ҳаракат қиляпти. Керем эса муносабатларга бошқа томондан қаради ва Ҳанде билан ярашишни истамади. Керем жуда ақлли, у бўлар-бўлмас жанжалларга тоқат қилмайди», — дейди актёрнинг дўсти.

Ҳанденинг дўстлари ва яқинлари умуман бошқа маълумот ҳақида айтган, яъни ярашишни актриса эмас, Керем истаётганини билдирган.

Ундан ташқари Ҳанде Эрчел опаси билан тушган суратни ҳам эълон қилган эди.

Ҳанде Эрчел Instagram’даги шахсий саҳифасига опаси билан тушган фотосуратни жойлаган ва Гамзени туғилган куни билан табриклаган. Актрисанинг мухлислари опаси унга жуда ўхшашини, фақат кўзларининг кўк ранги у билан фарқланишини айтган.

Актрисанинг опаси ҳам Туркияда машҳур. Унинг Instagram саҳифасида 4,5 миллиондан ортиқ обунaчиси бор. Гамзе Эрчел ҳам ўзини актрисаликда синаб кўрган, аммо унинг роллари синглисиники каби муваффаққиятли чиқмаган. Ҳанде Эрчел турк сериалларининг маликаси ҳисобланади. Унга ушбу мақом «Эшигимни сен тақиллат» сериалидан кейин берилди. Ҳанденинг опаси айни вақтда бир қизни тарбия қилади.