Янгиликлар

Йигитали Мамажонов қозоғистонлик блогерни жангга чорлади — видео

У саҳнада бошловчилик қилган

Йигитали Мамажонов қозоғистонлик блогерни жангга чорлади — видео

Актёр Йигитали Мамажонов қозоғистонлик блогерни жангга чақирди.

Тошкентда бўлиб ўтган аралаш яккакураш турнирида қозоғистонлик Еркебулан Токтар ўзбекистонлик Абдул-Азиз Сотволдиевни нокаутга учратган. Шундан кейин cаҳнада бошловчилик қилаётган актёр агар қозоғистонлик блогер қаршилик билдирмаса саҳнанинг ўзида у билан юзма-юзма жанг қилишини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sport Yangiliklari (@bugun_sport)

«Агар сен қарши бўлмасанг, мен актёр сифатида сени жангга чақираман ва шу ерда юзма-юз жанг уюштиришимиз мумкин»,— дейди актёр.

Аввалроқ Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаевага орзусидаги автомобилни совға қилган эди.

Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаевага орзусидаги автомобилни совға қилди — видеоАктёр Йигитали Мамажонов турмуш ўртоғи, актриса Муқаддас Саъдуллаевага машина совға қилди.

Бу ҳақда улар Instagram саҳифасида маълум қилган. Йигитали Муқаддасга қизил рангли «Hyundai Elantra» машинасини олиб берган. Ҳозирда машинанинг ўртача нархи 210-250 миллион сўмни ташкил этади.

Муқаддас Саъдуллаева хурсандчилигининг чеки йўқлигини таъкидлади. У орзулари рўёбга чиқаётганини ҳам айтди.

Шунингдек, Йигитали Мамажонов уларнинг хурсандчилигига шерик бўлган барча обуначисига ўзиникидан ҳам зиёдасини тилади.

«Менинг сабрли, меҳрибон жуфти ҳалолим, Аллоҳ ўзи паноҳида асрасин. Хурсандчилигимизга шерик бўлган барча обуначиларимизга ва қадрдонларимизга бундан ҳам зиёдасини ато этсин. Яратган эгам Ар-Роҳман», — деб ёзади Йигитали Мамажонов.

Ундан ташқари Йигитали Мамажонов Жиззахда Алишер Узоқовнинг «эгизаги»ни учратиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.

Йигитали Мамажонов Жиззахда Алишер Узоқовнинг «эгизаги»ни учратиб қолди — видео

Йигитали Мамажонов Жиззахда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон миллий спорт ўйинлари бўйича мусобақада иштирок этди ва у ерда машҳур актёр Алишер Узоқовга жуда ҳам ўхшайдиган инсонни учратди. Бу ҳақда «PEOPLE» нашри хабар берди.

Актёр кўпкари ўйинида у инсонни учратганини ва ташқи кўриниши ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга бўлган таниқли актёр Алишер Узоқовга жуда ўхшашлигини айтган ва бу ҳолатдан ҳайрон қолган.

«Ҳозир мен Алишер Узоқовни кўриб қолдим. Бу ерда уларга жуда ҳам ўхшайдиган инсон бор экан. Қойил, ҳайрон қолдим. Бу инсон полвонларнинг бири экан, шериги менга ўхшамас экан. Сиз билан ҳам шу ишни қиламизми?», — деган кўпкарида иштирок этаётган Йигитали Мамажонов.