Янгиликлар

Йигитали Мамажонов Жиззахда Алишер Узоқовнинг «эгизаги»ни учратиб қолди — видео

Алишер Узоқовнинг Жиззахдаги «эгизаги» от спорти билан шуғулланади

Йигитали Мамажонов Жиззахда Алишер Узоқовнинг «эгизаги»ни учратиб қолди — видео

Йигитали Мамажонов Жиззахда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон миллий спорт ўйинлари бўйича мусобақада иштирок этди ва у ерда машҳур актёр Алишер Узоқовга жуда ҳам ўхшайдиган инсонни учратди. Бу ҳақда «PEOPLE» нашри хабар берди.

Актёр кўпкари ўйинида у инсонни учратганини ва ташқи кўриниши ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга бўлган таниқли актёр Алишер Узоқовга жуда ўхшашлигини айтган ва бу ҳолатдан ҳайрон қолган.

«Ҳозир мен Алишер Узоқовни кўриб қолдим. Бу ерда уларга жуда ҳам ўхшайдиган инсон бор экан. Қойил, ҳайрон қолдим. Бу инсон полвонларнинг бири экан, шериги менга ўхшамас экан. Сиз билан ҳам шу ишни қиламизми?», — деган кўпкарида иштирок этаётган Йигитали Мамажонов.

Аввалроқ, Йигитали Мамажонов турмуш ўртоғи Муқаддас Саъдуллаеванинг уйида яшамаслиги ҳақида хабар берилган эди.