Янгиликлар

Дурдона Қурбонова нега санъаткорга турмушга чиқмаслигини айтди

Обуначиларидан бири унга шу саволни берган

Дурдона Қурбонова нега санъаткорга турмушга чиқмаслигини айтди

Актриса Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида санъаткорга турмушга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унга кузатувчиларидан бири санъаткор инсонга турмушга чиқиши ёки чиқмаслиги ҳақида савол берган. Дурдона Қурбонова эса бир оилага бир нафар санъаткор етишини таъкидлаган.

«Йўқ, битта оилага 1 нафар санъаткор етади», — дейди у.

Аввалроқ Дурдона Қурбонова унга қандай инсонлар ёқиши ва қайси тоифадаги инсонлар ёқмаслигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, иймонли, инсофли, бир сўзли, ўзгармайдиган, мард инсонларни ёқтиради. Актриса ғийбатчи, иккиюзламачи, туҳматчи, иғвогар, ўзгарувчан инсонларни эса ёқтирмаслигини айтди.

Дурдона Қурбонова 25 декабрь куни онасининг туғилган куни муносабати билан хонанда Имрон билан дуэт куйлаганди. У Имроннинг «Кўрмасам бўлмас» таронасини айтган.

Шунингдек, Дурдона Қурбонова Дониёр Қаюмов билан гаплашгани ва инстаблогер уни ташлаб кетгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, актриса бунга қарши ва улар бирга ижод қилиб юрган вақтларда ҳам блогернинг уйланишини билган. Актриса Дониёр Қаюмов уйланган қизни таниган.