Янгиликлар

Дурдона Қурбонова қандай инсонларни ёқтиришини айтди

Шунингдек, қандай инсонлар ёқмаслигини ҳам айтган

Дурдона Қурбонова қандай инсонларни ёқтиришини айтди

Актриса Дурдона Қурбонова унга кўпроқ қандай инсонлар ёқишини айтди.

У ўзининг саҳифасида фолловерлари орасида сўровнома ўтказган. Мухлисларидан бири мазкур саволни берган. Актриса эса унга иймонли, инсофли, бир сўзли, ўзгармайдиган, мард инсонла ёқишини таъкидлаган.

Бундан ташқари, энг ёмон кўрган инсонларини ҳам маълум қилган. Унга кўра, Дурдона Қурбонова ғийбатчи, иккиюзламачи, тухматчи, иғвогар, ўзгарувчан инсонларни ёмон кўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дурдона Қурбонова дўстлари йўқлигининг асосий сабабини айтганди. Унинг сўзларига кўра, дўстлари унга ҳиёнат қилган. Актриса эса унга ҳиёнат қилган инсонларни ҳеч қачон кечирмайди.

Шунингдек, хонанда Имроннинг тўйига келмаганининг сабабини айтганди. Актрисанинг сўзларига кўра, Имроннинг тўйи куни жуда кўпчилик ундан нега бормаганини сўраган. У эса жавоб бермаган. Маълум қилишича, Имрон уни тўйига таклиф қилмаган, шу сабабли ҳам бормаган. Таъкидлашича, таклиф қилганида борарди.