Янгиликлар

Видео: Дониёр Қаюмов Дурдона Қурбонова билан «гаплашиб», уни ташлаб кетгани ростми?

Актриса мазкур миш-мишларга аниқлик киритди

Видео: Дониёр Қаюмов Дурдона Қурбонова билан «гаплашиб», уни ташлаб кетгани ростми?

Инстаблогер Дониёр Қаюмов Дурдона Қурбонова билан «гаплашиб», уни ташлаб кетгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Мазкур миш-мишларга аниқлик киритиш мақсадида «Shoubiz.uz» актрисага мурожаат қилди.

Блогер ва Дурдона Қурбонова да биргаликда кўплаб вайнлар олган ва эълон қилган. Дониёр Қаюмов 21 декабрь куни уйланди, лекин тўйига Дурдона Қурбонова бормаган. Шу сабабли ҳам ижтимоий тармоқларда блогер уни ташлаб, бошқа қизга уйлангани ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Дурдона Қурбонова эса бунга қарши эканини билдириб, улар бирга ижод қилиб юрган вақтларда ҳам блогернинг уйланишини билганини, у уйланган қизни танишини айтган. Шунингдек, ўрталарида ҳеч қандай муносабат бўлмаганини таъкидлаган.

«Ҳар бир мен билан ишлаган одам бу мени яхши кўради ёки мени тўйга айтиши керак дегани эмас. Ҳозирги кунда тўйга боролмаслик одатий ҳол: ёки менинг ишим чиқиб қолади, ёки у таклиф қилишни унутган бўлади. Лекин бизнинг ўртамизда ҳеч қандай муносабат бўлмаган, шунчаки бирга контентлар қилганмиз. Биз билан ижод қилган вақтларда ҳам севган қизи билан келиб юрарди», — дейди актриса.