Медиа

Дурдона Қурбонова Имрон билан биргаликда дуэт куйлади — видео

У дуэтни Instagram саҳифасига жойлади

Дурдона Қурбонова Имрон билан биргаликда дуэт куйлади — видео

Актриса, хонанда Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасига хонанда Имрон билан биргаликда куйлаган қўшиғини жойлади.

Актрисанинг онаси Феруза Мансурова 25 декабрь куни туғилган кунини ресторанларнинг бирида нишонлади. Дурдона Қурбонова шу муносабат билан Имроннинг «Кўрмасам бўлмас» таронасини хонанда билан биргаликда куйлаган.

Шунингдек, Асқар Хикматов Дурдона Қурбонованинг онасининг ўрнига холасини табриклаб қўйди. Ундан ташқари, туғилган кунда актриса Муборак Абдуллаева ҳам меҳмон бўлди. Малика Равшанова эса «Бу менинг онам» номли қўшиғини куйлаб берди. Шу билан бирга, хонанда Мустафо ҳам зиёфатни қўшиқлари билан қизитган.

«Тўй ва маросинлар учун деб ёзиб қўяйми?», деб ёзади Дурдона Қурбонова Instagram’га жойлаган пости остига.