Янгиликлар

Бурак Ўзчивит ва Фахрие Эвженнинг бахт сири нимада?

Кўпгина киноижодкорлар уларни идеал жуфтлик деб билади

Бурак Ўзчивит ва Фахрие Эвженнинг бахт сири нимада?

Туркиянинг «Олтин жуфтлиги» деб эътироф этиладиган Фахрие Эвжен ва Бурак Ўзчивитнинг бахт сири ҳақида гапирилди.

Жуфтлик нафақат кинофильмдаги роллари билан, балки ҳаётдаги мустаҳкам муносабатлари билан ҳам миллионлаб мухлисларнинг эътиборига тушган. Кўпгина киноижодкорлар ва уларнинг ҳамкасблари Бурак ва Фаҳриени идеал жуфтлик деб билади.

Туркия оммавий ахборот воситалари журналистлари бир неча йил давомида санъаткорларнинг интервьюларини ўрганиб, Бурак ва Фаҳриенинг сўзларидан ўзига хос «бахт сири»ни ўйлаб топди. Уларнинг сўзларига кўра бахтли бўлиш учун қуйидаги амалларга риоя этиш зарур:

  • Оилавий қадриятларига риоя қилиш ва ташқи муҳитдаги салбий муносабатларга эътибор бермаслик;
  • Бир-бирига ғамхўрлик қилиш ва ҳеч қачон, ҳатто жанжал пайтида ҳам севишдан тўхтамаслик;
  • Ҳаётни ёрқинроқ қилишга ёрдам берадиган кичик кутилмаган ҳодисаларни ташкил қилиш;
  • Қийин пайтда бирга ўтказган ҳар бир дақиқада ўзаро ёрдам бериш, ёрқин яшаш ва севги ҳақида гапиришни унутмаслик лозим.

Аввалроқ Фахрие Эвжен ва Бурак Ўзчивитнинг турмуш қуришига ким сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

«Олтин жуфтлик» — Фахрие Эвжен ва Бурак Ўзчивитнинг турмуш қуришига ким сабаб бўлган?

Туркиянинг дунёга машҳур жуфтликларидан бири Бурак Ўзчивит ва Фахрие Эвженнинг турмуш қургани барчага маълум, бироқ уларнинг турмуш қургани ким сабабчи бўлганини кўп томошабинлар билмайди.

Маҳаллий нашрларнинг маълумотларига кўра, жуфтликнинг турмуш қуришига Фахрие Эвженнинг онаси сабаб бўлган. У қизини ишонишга, актёрнинг нияти жиддий эканини, муҳаббати жуда кучли бўлганини айтган. Айрим нашрлар Бурак Ўзчивитнинг қайнонаси билан келишмаслигини айтади, бироқ унинг оиласини яқиндан таниганлар Хатиме Эвжен ҳар доим Бурак Ўзчивитни қўллаб-қувватлаганини таъкидлайди.

Туркия шоу-бизнесида Бурак ва Фахрие Эвженни «олтин жуфтлик» деб аташади ва уларнинг кинодаги ҳамкасблари ҳар доим жуфтликнинг бир-бирига ғамхўрлик қилишини айтади. Уларнинг севгиси суратга олиш майдончасида пайдо бўлгани барчага маълум.

Ундан ташқари Фаҳрие Эвжен Бурак Ўзчивит билан муносабатлари ҳақида гапирган эди.

Фахрие Эвжен маҳаллий нашрларининг бирига берган интервьюсида икки йиллик танаффусдан кейин ижодга қайтганидан хурсандлигини, турмуш ўртоғи Бурак Ўзчивитнинг оиласига кам вақт ажратишини, унинг кўп вақти суратга олиш ишлари билан ўтишини, ишдан бўш вақтлари эса ўғли Каран билан сайрга чиқишини айтган.

«Буракнинг ишлари жуда кўп, унинг куни суратга олиш ишлари билан ўтади. У ҳеч қачон касбимга қарши чиқмаган, доим мени тушунган. Ишдан бўш пайтлари ўғлимиз Каран билан сайрга чиқамиз», — дейди Фахрие Эвжен.

Маълумот ўрнида, шу вақтга қадар кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган Фахрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит  «Чолиқуши» сериалида портнёр сифатида роль ижро этган. Шундан кейин уларнинг ишқий муносабатлари бошланган ва 2017 йилда турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Каран исмли ўғли бор.