Янгиликлар

«Олтин жуфтлик» — Фахрие Эвжен ва Бурак Ўзчивитнинг турмуш қуришига ким сабаб бўлган?

Жуфтлик 2017 йилда турмуш қурган

«Олтин жуфтлик» — Фахрие Эвжен ва Бурак Ўзчивитнинг турмуш қуришига ким сабаб бўлган?

Туркиянинг дунёга машҳур жуфтликларидан бири Бурак Ўзчивит ва Фахрие Эвженнинг турмуш қургани барчага маълум, бироқ уларнинг турмуш қургани ким сабабчи бўлганини кўп томошабинлар билмайди.

Маҳаллий нашрларнинг маълумотларига кўра, жуфтликнинг турмуш қуришига Фахрие Эвженнинг онаси сабаб бўлган. У қизини ишонишга, актёрнинг нияти жиддий эканини, муҳаббати жуда кучли бўлганини айтган. Айрим нашрлар Бурак Ўзчивитнинг қайнонаси билан келишмаслигини айтади, бироқ унинг оиласини яқиндан таниганлар Хатиме Эвжен ҳар доим Бурак Ўзчивитни қўллаб-қувватлаганини таъкидлайди.

Туркия шоу-бизнесида Бурак ва Фахрие Эвженни «олтин жуфтлик» деб аташади ва уларнинг кинодаги ҳамкасблари ҳар доим жуфтликнинг бир-бирига ғамхўрлик қилишини айтади. Уларнинг севгиси суратга олиш майдончасида пайдо бўлгани барчага маълум.

Аввалроқ Фаҳрие Эвжен Бурак Ўзчивит билан муносабатлари ҳақида гапирган эди.

Фахрие Эвжен маҳаллий нашрларининг бирига берган интервьюсида икки йиллик танаффусдан кейин ижодга қайтганидан хурсандлигини, турмуш ўртоғи Бурак Ўзчивитнинг оиласига кам вақт ажратишини, унинг кўп вақти суратга олиш ишлари билан ўтишини, ишдан бўш вақтлари эса ўғли Каран билан сайрга чиқишини айтган.

«Буракнинг ишлари жуда кўп, унинг куни суратга олиш ишлари билан ўтади. У ҳеч қачон касбимга қарши чиқмаган, доим мени тушунган. Ишдан бўш пайтлари ўғлимиз Каран билан сайрга чиқамиз», — дейди Фахрие Эвжен.

Маълумот ўрнида, шу вақтга қадар кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлган Фахрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит  «Чолиқуши» сериалида портнёр сифатида роль ижро этган. Шундан кейин уларнинг ишқий муносабатлари бошланган ва 2017 йилда турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Каран исмли ўғли бор.