Янгиликлар

Азода Мистер Х’га рад жавобини берди — фото

Блогер бу ҳақда ўз саҳифасида маълум қилган

Азода Мистер Х’га рад жавобини берди — фото

Хонанда, актриса, инстаблогер Азода Юсупахмет Instagram саҳифасида Мистер Х’га рад жавобини берганини маълум қилди.

Блогернинг сўзларига кўра, Мистер Х келиб ўзини таништирган. Азода унга рад жавобини берган. Хонанда йигит уни тўғри тушунди деган умиддалигини таъкидлади.

«У келиб ўзини таништирди. Мендан эса жавоб ‘йўқ’ бўлди. Буни тўғри тушунди деган умиддаман», — деб ёзади у.

Аввалроқ Азодага Мистер Хʼдан совға келганди. Мистер Х унга туғилган куни муносабати билан гул жўнатган. Лекин бу биринчиси эмас. Бундан олдин ҳам Азодага кўп бора гул келган. Хонанда унинг кимлигини сир тутмоқда.

Аввалроқ Азода туғилган кунига Озод Ҳуррамов қандай совға берганини кўрсатганди. Ушбу видеони Азода ва Озоднинг дўсти Самир Тафаев жойлаган. Ҳозирда Азода клиникада даволанаяпти. Шунинг учун дўстлари Азодани у ердан олиб чиқиб, унга сюрприз қилган.

Улар актрисани декорация қилиб безатилган жойда кутиб олган. Унга шам билан безатилган торт берилган. У ерда хонанданинг укаси ва онаси ҳам бўлган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Samir | 20🔱 (@senyortafaev)

Шунингдек, блогер дўсти Озод билан унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, бу ёлғон. Уларнинг биргаликдаги суратлари Озод Ҳуррамовнинг лойиҳаси бўлган. Азоданинг таъкидлашича, улар бир-бирга мос эмас. Актрисанинг идеалидаги инсон бошқача.

«Бу ёлғон. Озод билан унаштирилмаганмиз ва бундай бўлмайди ҳам. Расмлар эса Озоднинг лойиҳаси бўлган. Ўзининг саҳифасида видеоси бор. У билан мен умуман бошқа-бошқа инсонлармиз. Умуман тўғри келмаймиз. Биз бир-биримизнинг сирларимизни биламиз. Яқин дўстмиз, холос. Бундан бошқа ҳеч нима бўлмайди. Менинг идеалимдаги инсон умуман бошқача», — деб ёзади Азода.