Медиа

Азодага Мистер Х’дан совға келди — видео

Инстаблогер 23 апрель куни туғилган кунини нишонлади

Азодага Мистер Х’дан совға келди — видео

Актриса, хонанда Азода Юсупахметга Мистер Х’дан совға келди.

Мистер Х унга туғилган куни муносабати билан гул жўнатган. Лекин бу биринчиси эмас. Бундан олдин ҳам Азодага кўп бора гул келган. Хонанда унинг кимлигини сир тутмоқда.

Аввалроқ Азода туғилган кунига Озод Ҳуррамов қандай совға берганини кўрсатганди. Ушбу видеони Азода ва Озоднинг дўсти Самир Тафаев жойлаган. Ҳозирда Азода клиникада даволанаяпти. Шунинг учун дўстлари Азодани у ердан олиб чиқиб, унга сюрприз қилган.

Улар актрисани декорация қилиб безатилган жойда кутиб олган. Унга шам билан безатилган торт берилган. У ерда хонанданинг укаси ва онаси ҳам бўлган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Samir | 20🔱 (@senyortafaev)

Шаҳзода Муҳаммедованинг қизи Милана 22 апрель куни 2 ёшга тўлганди. Телебошловчи қизининг туғилган кунига катта тайёргарлик кўрган. У 18 апрель куни Милананинг туғилган кунига таклифномаларни тарқатганди. Дизайнер қизининг 2 ёшини «Barbie party» мавзусида ўтказмоқчи.

«Асал қизалоғим Милана яқинда 2 ёш бўлади. Аввалги йили ‘Rabbit party’ мавзусини танлаган эдик. Бу йил эса ‘Barbie party’ мавзусини танладик. Таклифномалар тайёр энг севган, яқин инсонларим томон йўл олади. Айтганча асосий мехмонлар Милананинг тенгдошлари», — деб ёзганди Шаҳзода Муҳаммедова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шахзода Мухаммедова (@shaxzoda__muxammedova)

Шаҳзода Муҳаммедованинг эри Марат Ҳайруллаевич қизининг туғилган куни кириб келиши билан унга 2 та шар ва 2 та гул олиб келган. Совғаларнинг иккиталигининг сабаби эса Милананинг икки ёшни тўлдиргани.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Шахзода Мухаммедова (@shaxzoda__muxammedova)