Янгиликлар

Азода Озод билан унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди — фото

«Бир-биримизнинг сирларимизни биламиз», — дейди у

Азода Озод билан унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди — фото

Инстаблогер, актриса, хонанда Азода Юсупахмет Instagram саҳифасида Озод Ҳуррамов билан унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Унинг сўзларига кўра, бу ёлғон. Уларнинг биргаликдаги суратлари Озод Ҳуррамовнинг лойиҳаси бўлган. Азоданинг таъкидлашича, улар бир-бирга мос эмас. Актрисанинг идеалидаги инсон бошқача.

«Бу ёлғон. Озод билан унаштирилмаганмиз ва бундай бўлмайди ҳам. Расмлар эса Озоднинг лойиҳаси бўлган. Ўзининг саҳифасида видеоси бор. У билан мен умуман бошқа-бошқа инсонлармиз. Умуман тўғри келмаймиз. Биз бир-биримизнинг сирларимизни биламиз. Яқин дўстмиз, холос. Бундан бошқа ҳеч нима бўлмайди. Менинг идеалимдаги инсон умуман бошқача», — деб ёзади Азода.

Озод Ҳуррамов 25 март куни дўсти Азодага уйланаётганига ишора қилганди. У машинада оқ кўйлак кийган қизнинг қўлидан тутиб тургани акс этган фотони жойлаган. Унинг дўсти Азода ҳам худди шу фотони жойлаган. У, шунингдек, гўзаллик салонида тушган суратини ҳам жойлаган. Лекин ҳар иккиси ҳам бунга изоҳ бермаган.

Шундан сўнг Азода ўз дўсти Озод Ҳуррамовга турмушга чиқаётганини тасдиқлаганди. Азода ўз саҳифасида жонли эфир қилган. Эфир давомида кузатувчилари томонидан унга турли саволлар берилган. Хусусан, Озод Ҳуррамов билан муносабатлари пиар ёки ҳақиқийлиги ҳақида сўралган. Азода у билан унаштирилгани ва уларнинг тўйи ҳақиқатан ҳам бўлишини таъкидлаган. Блогернинг сўзларига кўра, тўй 2 апрель куни бўлади. Шунингдек, у ҳозирда дўстига сизлаб мурожаат қилаётганини қайд этди ва у ҳам Ҳуррамова фамилиясига ўтишини билдирди.

Кейинроқ эса Озод Ҳуррамов дўсти Азодага уйланаётгани ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритганди. Блогерлар ўз саҳифасига тўйи бўлаётганига ишора тарзда фото жойдаганди. Шундан сўнг ФҲДЁдан ўтгани акс этган фотоларни эълон қилган. Лекин шу кунга қадар бирор марта бунга изоҳ бермаган. Озод Ҳуррамов 3 апрель куни ўз саҳифасида мазкур миш-мишларга изоҳ берди. Унга кўра бу ёлғон, уларнинг тўйи бўлмайди. Мазкур видео остига Азода ҳам изоҳ қолдириб, буни тасдиқлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ozod Khuramov (@liil.khuramov)