Янгиликлар

Азиза Ёқубова яна фарзандли бўлишни хоҳлашини айтди

У фарзанд энг улуғ неъмат эканини таъкидлаган

Азиза Ёқубова яна фарзандли бўлишни хоҳлашини айтди

Актриса Азиза Ёқубова яна фарзанд дунёга келтиришни хоҳлаётганини айтди.

Азиза Ёқубованинг сўзларига кўра, оналик бахтини ҳис қилган куни у жуда бахтли бўлган. Шунингдек, фарзанд энг улуғ неъмат эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, актриса боладан ҳазар қиладиган инсонлардан нафратланишини айтган.

«Яна фарзандли бўлишни жуда ҳам хоҳлайман. Оналик бахтини ҳис қилган куним мен учун энг олий бахт. Фарзанд энг улуғ неъмат. Боладан ҳазар қилган инсон бу тўнғиз бўлса керак. Шунақа исқирт инсонлардан нафратланаман», — дейди Азиза Ёқубова.

Аввалроқ Азиза Ёқубова собиқ эрининг севгилиси билан бўлган можаросини айтиб берганди. Унинг сўзларига кўра, Шаҳризода актрисанинг устидан ички ишларга ариза ёзган.

Телебошловчи 17 февраль куни суд ҳукмини кўрсатганди. Унга Азиза Ёқубовага 1 350 000 сўм миқдорида жарима, Шахризода Собиржоновага эса 5 суткалик қамоқ жазоси белгиланганди.