Янгиликлар

Азиза Ёқубова собиқ эрининг севгилисини қаматиб юборди — видео

Актриса суд ҳукмини эълон қилди

Азиза Ёқубова собиқ эрининг севгилисини қаматиб юборди — видео

Телебошловчи, актриса Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида собиқ турмуш ўртоғининг севгилиси билан бўлган суднинг қарорини кўрсатди.

Унда Азиза Ёқубовага 1 350 000 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилгани ёзилган. Шахризода Собиржоновага эса 5 суткалик қамоқ жазоси белгиланган. Қарорда ҳужжатнинг нусхаси берилган кундан апелляцияга бериш мумкинлиги ёзилган.

«Мен қарорни қўлимга олдим ва сизларга эълон қиламан. Менга ҳақорат қилганим учун базавий ҳисоблаш бўйича 5 баробар жарима яъни 1 350 000 сўм тайинланди. У фуқарога нисбатан 5 кун озодликдан маҳрум қилиш яъни қамоқ жазоси тайинланди. Аёллар ўзингизнинг ҳуқуқингизни поймол қилиб қўйманг. Мен бу нарсани нимага айтяпманки, бировларнинг оиласини осонликча бузиб юрган айрим ‘қизлар’га ҳам мана шундай жазолар бор. Бундан кейин собиқ турмуш ўртоғим, Шавкатга агар илакишган бўлса, яшайдиган бўлса, бемалол. Мен совға қиламан. Лекин менинг манзилимга ўтманг. Менинг фарзандимни номини тилингизга олманг. Шу фуқаро қамоқдан чиққандан кейин саҳифасини диққат билан кузатинг. Агар менга нисбатан бир ҳақоратли сўз ишлатса, видеога олиб менга алоқага чиқинг. Иккинчисида бошқача жазо тайинланади. Мени кузатишда давом этинг. Эртага сизлар учун зўр янгилигим бор. Ким биландир эр талашаётган аёллар учун айтаманки, Telegram’да каналлар, кўрсатув ҳам бор. Жуда бўлмаётган бўлса, шуларга чиқиб ўз бахтингизни топишингиз мумкин», — дейди Азиза Ёқубова.

«Ёкубова Азиза Шухрат қизи Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилсин. Ёкубова Азиза Шухрат қизига Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, яъни 1 350 000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин.

Собиржонова Шахризода Ахмед қизи Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган хуқуқбузарликни содир этган деб топилсин. Собиржонова Шахризода Ахмед қизига Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлансин. Қарор ижроси Шайхонтоҳур тумани 5-ИИБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.

Ҳукуқбузар Ш.Собиржонова қамоқда сақлаш билан боғлиқ харажатлардан озод қилинсин.
Қарор устидан йигирма сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарорнинг кўчирма нусхалари уларга топширилган ёки улар томонидан ушбу кўчирма нусхалар олинган кундан эътиборан худди шу муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти ёки протести берилиши мумкин», дейилади суд ҳукмида.

Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида собиқ эрининг барча қилмишларини очиқчасига ошкор қилганди. Актрисага собиқ эрининг ҳозирги хотини ёзган. Шундан кейин Азиза Ёқубова у қизни суриштирган. Шу қизни танийдиганлар актрисага алоқага чиққан ва қиз ҳақида гапириб берган. Шунингдек, Азиза Ёқубова собиқ турмуш ўртоғи фарзандини тан олмаслигини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Aziza_yoqubova (@aziza_yoqubova)

Шу билан бирга, актриса эри гиёҳванд экани ва бир сафар 11 марта пичоқланганини айтган. Азиза Ёқубова хизмат сафарларининг биридан қайтаётганда, собиқ эри бир йигитга актрисанинг машинасида яширилган ўроқни тиққани ҳақида гапириб берган.

Шунингдек, Азиза Ёқубова собиқ эрининг севгилиси билан бўлган можарони айтиб берганди. Актрисанинг сўзларига кўра, мазкур қиз унинг устидан ички ишларга ариза ёзган. Шундан сўнг инспекторлар Азизадан видеоларни ўчириб, қиз устидан ёзган аризасини қайтариб олишини сўраган. Бироқ у қайтариб олмасликни, охиригача судлашишни афзал кўрган. Бунинг ҳаммаси фарзандлари учунлигини таъкидлаган.