Янгиликлар

Азиза Ёқубова чет элга бутунлай кўчиб кетмоқчилигини айтди

Актриса болалари ва онасини олиб кетишни хоҳлайди

Азиза Ёқубова чет элга бутунлай кўчиб кетмоқчилигини айтди

Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида чет элга бутунлай кетишни режа қилаётгани ҳақида гапирди.

Азиза Ёқубова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири ундан ҳозирги режалари ҳақида сўраган. Актриса ҳозирда чет элга бутунлай кетишни режа қилаётганини айтди. Телебошловчи оила аъзолари билан Швеция ёки Америкага кетишни истайди.

«Чет элга бутунлай кетишни режалаштиряпман. Instagram’дан чиқиб, бутунлай кетгим келаяпти. Болаларим ва онамни олиб Швециягами, Америкагами кетсам. Оддий ишда ишласам. Ҳалол меҳнатим билан болаларимни боқсам. Болаларим бир-бирга меҳрибон бўлса, уларни ҳар хил гап-сўзлардан ҳимоя қилсам. Бахтли оила бўлиб яшасак. Шу ҳақда кўп ўйлаяпман, лекин бутунлай бош олиб кетиш мураккаб иш. Балки уддаларман», — деб ёзади Азиза Ёқубова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубова онасининг операция бўлгани ҳақида маълум қилганди. Актрисанинг онаси юролмай қолгани учун жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.

Шунингдек, актриса 15 миллион сўм пулни йўқотганини айтганди.

Шу билан бирга, телебошловчи «Бола тилидан» кўрсатувидан кетганини маълум қилганди.