Медиа

«Оғир синовли кун бўлди». Азиза Ёқубованинг онаси операция қилинди — видео

У онасига бағишлаб қўшиқ айтишини маълум қилди

«Оғир синовли кун бўлди». Азиза Ёқубованинг онаси операция қилинди — видео

Актриса, бошловчи Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида онасининг операция бўлгани ҳақида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, онаси юролмай қолгани учун жарроҳлик амалиёти қилинган. Шундан кейин актриса онасининг қадрига кўпроқ етишини ва уни Умра, Ҳаж сафарларига олиб боришини таъкидлади. Шунингдек, бошловчи қариндошлари синовли кунда ёнида турмаганини, аксинча, етти-ёт бегоналар ёнида турганини айтди.

«Хабар олиб турганингизга, ҳамма-ҳаммаси учун ташаккур билдираман. Мен бир кунда онамнинг қадрига жуда ҳам етдим. Сизлар ҳам онангизни хафа қилманг. Бошингизда кўтариб юринг. Биз онасиз ҳеч ким эканмиз. Онамни хафа қилганимга жуда ҳам пушаймонман. Бугун ўир, синовли кун бўлди. Мана шу кундан илоҳим мен ҳам, онам ҳам ўтиб олган бўлсин. Онам юролмай қолганди. Худо хоҳласа, бугундан ўтиб олсак, ҳаммаси яхши бўлади. Бу йил Умра, Ҳаж сафарларига олиб боришни ният қилдим. Онам учун қўшиқ айтмоқчиман. Балки гапларим ёқмас. Энсангиз қотар. Лекин сизлардан илтимос. Онангизни яхши кўришингизни ҳар куни, ҳар соатда айтинг. Улгуролмай қолманг. Кеч бўлгандан кейин фойдаси йўқ. Синовли кунда онамнинг ёнида турган, етти-ёт бегона ўнта яқин инсондан яхшироқ бўлган инсонларга ташаккур билдираман. Қариндош бўлиб туриб четда қараб турганларга ҳам қўштирноқ ичида ‘ташаккурʼ билдираман», — дейди у.