Интервью

«У менинг меҳнатим, пешона терим эди». Азиза Ёқубова катта миқдордаги пулни йўқотгани ҳақида

У пластик картасини йўқотганини айтди

«У менинг меҳнатим, пешона терим эди». Азиза Ёқубова катта миқдордаги пулни йўқотгани ҳақида

Актриса Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида катта миқдордаги пулни йўқотганини таъкидлади.

У охирги икки ойда 15 миллион сўм миқдоридаги пулни йўқотган. Бу пуллар унга «Малак» сериалидаги гонорари бўлган. Маблағ икки марта ҳам унинг пластик картасига туширилган, бироқ актриса картасини йўқотиб қўйган. Картасининг рақами тўртта 1 бўлгани сабаб унинг ичидан пул ечиб олинган.

«Шу ойда икки марта катта пул йўқотдим. Балки бу пул катта пул эмасдир лекин менинг меҳнатим, пешона терим эди. У пул ҳалол эди. Биринчи ‘Малак’ сериалининг икки фаслининг пули эди. Менга биринчи фаслида ҳам ‘Сериални тўлиқ топширганимиздан кейин картага пул ўтади’, дейилганди. Биринчи фасл тугаганда картага пул тушганини огоҳлантирганди. Иккинчи фаслиники сериал топширилмасидан олдин тушибди. Сентябрь ва октябрь ойида тушган. Мен бундан бехабар бўлганман. Картани йўқотиб қўйгандим. Унинг коди тўртта 1 эди. Бир йиллик ҳомиладор ҳолимда қатнаган съёмкаларим, туққанимдан кейин қўлимда чақалоқ билан қатнаганларнинг пули йўқ. Картани кимдир топиб олган ва пулларни ечиб олган. Сериалнинг режиссёри ‘Молиявий томонлари билан шуғулланадиган одам айтиши керак эди’, деди. Ҳисобчига қўнғироқ қилсам, ‘биз ҳар бир актёр ва актрисаларга биттадан пулингиз тушдими деб айтиб чиқолмаймиз’, деди. Хуллас, 15 миллион сўм пулим йўқ. Бугун машинани очиб пул йўқолганини билдим. У сериалнинг съёмкасида қийналгандим. Кўзимдан ёш оққанди. Пулни ҳам мўлжаллаган жойим бор эди. У дунё учун заҳирам бор экан. Демак, бу дунёдаги пулларимиз барибир қаергадир ишлатилиб кетилади. У дунёда ҳаққимизни Аллоҳ олиб беради», — дейди Азиза Ёқубова.

Аввалроқ актриса YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида дўконлари маблағ етишмагани сабаб ёпилганини айтганди. Унинг Ўрикзорда иккита дўкони бўлган. Шуларни ёпиб шоу-бизнесга кирган. Шундан кейин унда дўкон юритишга вақт етмаган. Азиза Ёқубованинг дўкон очишдан мақсади арзон нарса сотиш бўлган. Бироқ кейинчалик ўзи «минус»га кириб кетган.