Янгиликлар

Анчадан буён кўришмаган Женнифер Лопеc ва Бен Аффлек учрашувидан суратлар эълон қилинди — фото

Журналистлар январь ойининг охиригача уларнинг чиқишларини кузатган

Анчадан буён кўришмаган Женнифер Лопеc ва Бен Аффлек учрашувидан суратлар эълон қилинди — фото

Машҳур актриса Женнифер Лопеcнинг Бен Аффлек билан учрашгани акс этган фотосуратлар эълон қилинди.

Голливуднинг машҳур актрисаларидан бири Женнифер Лопеснинг Бен Афлекк билан учрашуви маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг муҳокамасига сабаб бўлди. Журналистлар деярли январь ойининг охиригача уларнинг чиқишларини кузатди, бироқ улар кўп вақт бирга кўриниш бермади. Мухлислар уларнинг ишқий муносабатларини тахмин қилди, баъзилар эса бу ҳолатни шунчаки пиар эканини айтди. Уларнинг изидан қолмаган журналистлар бирга учрашувга чиққанини кўриб қолди ва фотосуратларни намойиш қилди.

Аввалроқ Голливуд юлдузи Женнифер Лопес имижини ўзгартирган эди.

Дунёнинг кино оламидаги бошқа машҳурлари қатори Женнифер Лопеc ҳам Янги йил байрамига ўзгача тайёргарлик кўрмоқда. Aктриса Instagram’даги шахсий саҳифасида Янги йил сабаб имижини ўзгартиргани ҳақида пост жойлади. У имижини ўзгартиришда 2022 йилда урфга кирадиган бинафшарангдан фойдаланган, яъни сочларини шу рангга бўяган. Кийиниш услуби жиҳатидан бошқа Голливуд юлдузларидан фарқ қиладиган Женнифер Лопеc бу сафар классик услубни танлаганини маълум қилган.

Маълумот учун, Женнифер Лопеc шу вақтга қадар 40 га кинофильмларда роль ижро этган. «Анаконда», «Паркер», «Б режа», «Селена», «Мени овут», «Бурилиш», «Мусиқачи» каби фильмларидаги ижроси уни жаҳонга танитган. Актриса фильмларда роль ижро этишдан ташқари хонандалик ва моделлик билан ҳам шуғулланади.

Ундан ташқари Женнифер Лопеcнинг турмуш қураётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритилгани ҳақида хабар берилган эди.

Таниқли актриса ҳақида тарқалган бу гап-сўзлар ёлғон, боиси у янги фильмда келинлик образини яратган холос. «Менга турмушга чиқ» фильмида Женнифер Лопеc ва таниқли Голливуд актёри Оуэн Уилсон бош ролларни ижро этган. Ушбу фильм 2022 йилнинг 10 февраль санасида катта экранларга чиқади.

Фильмнинг қисқача мазмунига кўра, Женнифер Лопеc хонанда образини гавдалантирган ва у машҳур рок мусиқачиси (бу образ машҳур актёр Жей Ло томонидан гавдалантирилган) билан турмуш қурмоқч бўлади. Бироқ, у қўшиқчи Женнифер Лопеcни алдамоқчи бўлганини сезиб қолади. Унинг концерт дастурида эса оддий бир математика ўқитувчиси хонандага турмуш қуришни таклиф қилади. Кино шу воқеа билан бошланади.