Янгиликлар

«Айримлар ерда ётди». Каниза Тошкентга рейс бекор қилинган Истанбул аэропортидаги ҳолатни кўрсатди — видео

Хонанда кўпчилик қийналганини таъкидлади

«Айримлар ерда ётди». Каниза Тошкентга рейс бекор қилинган Истанбул аэропортидаги ҳолатни кўрсатди — видео

Хонанда Каниза Instagram саҳифасида Тошкентга рейс бекор қилинган Истанбул аэропортидаги ҳолатни кўрсатди.

У Туркиядан учиб кетолмаган ўзбекларга мурожаат қилиб, Instagram’дан ёзишни сўраган. Каниза 2 кун рейс тўхтатилгани сабаб аэропортда одам кўплигини айтди. Хонанда кўпчилик ўзбеклар Туркия аэропортида овқатсиз, нонсиз қолиб кетганини таъкидлади. Баъзи инсонлар эса ерда ухлашга тўғри келган.

«Ҳаммага салом. Истанбулдаги ўзбек ватандошларимиз, 274-рейсда учиб кетолмаганлар менга direct’дан ёза оласизми? Учиш, самолёт ҳақида бирор бир маълумот борми? Ўзбекистон ҳаво йўллари хабар беришингизни илтимос қиламиз. Бу ерда хабар ҳам йўқ. Администраторимга ҳам ёзишингиз мумкин. Бу ерда кўп қийналдик. Аэропортда овқатсиз ва ҳеч нимасиз қолиб кетиб, ерда ҳам ухлаб ётишди. Ҳаммага куч-қувват, сабр берсин. Шунчалик кўп одамни кўрганмисиз. 2 кундан бери рейс тўхтаганига ҳаммаёқ одам. Ҳамма рейсини кутяпти. Кимдирлар оч қолиб кетди. Кимдир ерда ётди. Кимдирлар нонсиз, сувсиз қолиб кетди. Худога шукур ҳаммамиз чиройли синовдан ўтиб олдик. Худо хоҳласа ҳаммамиз етиб олайлик», — дейди хонанда.

Каниза 17 январь куни янги уй ва машина сотиб олганди. Хонандага бу ишда ҳар гал онаси ва акаси ёрдам берган. Бироқ бу сафар Каниза ўз меҳнати эвазига олганини таъкидлаган. Хонанда «Jetour X70» машинасини олган.

Аввалроқ Каниза Бўстонлиқдаги тўйда йиқилиб тушганини айтганди. У қўшиқ куйлаётган пайтда бир қиз унинг қўлидан тортиб юборгани сабабли йиқилиб тушган. Хонанда ўша вазиятни 100 дан ортиқ одам кўрганини таъкидлаганди.

Каниза 10 ноябрь куни тўй хизматларининг бирида маст эркак билан жанжаллашиб қолган. У қўшиқ куйлаётган вақтда маст эркак шилқимлик қилган ва жанжал кўтарган. Хонанда эса бу ҳолатда унга нисбатан ҳақоратли сўзларни айтган.