Медиа

Каниза тўйда маст эркак билан жанжаллашди — видео

Аввалроқ у мазкур тўйда йиқилиб тушганини айтганди

Каниза тўйда маст эркак билан жанжаллашди — видео

Хонанда Каниза Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тўй хизматларидан бирида маст эркак билан жанжаллашди.

Каниза 10 ноябрь куни мазкур тўйда хизмат қилиш учун борган. У қўшиқ куйлаётган вақтда маст эркак шилқимлик қилган ва жанжал кўтарган. Хонанда эса бу ҳолатда унга нисбатан ҳақоратли сўзларни айтган.

«Ҳозир Бўстонлиққа тўйга келдик. Жуда ажойиб вазият бўлди. Эркаклардан кимдир чойнакка бекитиб ичади, кимдир очиқчасига ичади. Одам эпласа ичиши керак. Биз санъаткорлар тўйга нимага келамиз? Саҳнада туриб, хизматимизни қилиб кетишга келамиз. Санъаткорни эпласангиз чақиринг. Жуда чиройли эмас нарса бўлди. Йиқилиб тушдим. Тушунамиз, эркаклар ичиб қотиб қолади. Аёллар эса расмга тушади, раҳмат айтади. Бу нарса жуда ёқимли. Биз мухлисларимиз учун ижод қиляпмиз. Лекин тўйхонада баъзи бир аёллар қўлдан тортиб, қариндошларининг ичига олиб кириши хунук нарса. Бир қиз қўлимдан тортганида йиқилиб тушдим. Шунинг учун бу видеони оляпман. Ҳали тарқалиб ҳам кетса керак. Чунки 100 дан ошиқ одам видеога олаётганди», — дейди у.

Аввалроқ Каниза мана шу тўйда бир аёл сабабли йиқиб тушганини айтганди.