Янгиликлар

«Ақл бовар қилмас ўхшашлик». Анжелина Жоли 15 ёшли қизи билан тушган суратни эълон қилди — фото

Актриса Instagram саҳифасига қизи билан тушган суратни жойлаган

«Ақл бовар қилмас ўхшашлик». Анжелина Жоли 15 ёшли қизи билан тушган суратни эълон қилди — фото

Миллионлаб мухлисларга эга америкалик актриса Анжелина Жоли 15 ёшли қизи билан тушган суратни намойиш қилди.

Мухлислари унинг фарзандларига ўзгача меҳри борлигини айтган. Актриса бир неча йиллар олдин фарзандларининг тарбияси билан кўпроқ шуғулланиши учун кино оламдаги карьерасини қисман тарк этган эди. У нафақат ўзининг фарзандларига, балки асраб олган фарзандларига ҳам алоҳида эътибор кўрсатиши мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган. Кузатувчилар актриса ва унинг қизи бир-бирига ақлбовар қилмайдиган даражада ўхшашини ёзган.

Актриса Instagram’даги саҳифасига қизи Шайло билан тушган суратни жойлади. У сурат остига Камбоджада маҳаллий аҳоли орасида вақт ўтказганини, ўзини яхши ҳис қилаётганини ва Самлоут ҳудудидаги МЖП жамғармасида дўстлари, ҳамкасблари билан учрашганидан хурсанд эканини ёзган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Angelina Jolie (@angelinajolie)


«Бир неча кун вақтимни Камбоджадаги меҳрибон маҳаллий аҳоли орасида ўтказдим. Мен ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Бу мен ва менинг оилам учун ҳар доим алоҳида мамлакат бўлиб келган. Самлоут ҳудудидаги МЖП жамғармасида дўстларим ва ҳамкасбларим билан учрашганимдан хурсандман. Маҳаллий жамоа соғлиқни сақлаш, таълим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ лойиҳалар устида ишламоқда», — дейди Жоли.

Аввалроқ Анжелина Жоли Украина–Россия урушига муносабат билдирган эди.

Анжелина Жоли Украина–Россия урушига муносабат билдирди — фото

Актриса ўзининг Instagram саҳифасида Украина учун ибодат қилишини, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармасидаги ҳамкасблари билан ҳолатни муҳокама қилишини, халқаро ҳуқуқий тартибни ортиқча баҳолаб бўлмаслигини айтган.

«Кўпчилигингиз каби менинг ибодатларим Украинадаги одамлар учундир. Мен ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармасидаги ҳамкасбларим барча эътиборимизни кўчирилган одамлар ва қочқинларнинг ҳимояси, асосийси инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз қурбонлар ва хавфсизлик истаб уйларини тарк эта бошлаганлар ҳақида хабарни аллақачон кўрганмиз. Нима бўлиши мумкинлигини айтишга ҳали эрта, аммо бу лаҳзанинг аҳамияти шундаки, Украина халқини ва халқаро ҳуқуқий тартибни ортиқча баҳолаб бўлмайди», — дейди Анжелина Жоли.

Ундан ташқари Анжелина Жолининг яна хиёнатга учрагани айтилган эди.

Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашгандан кейин шахсий ҳаётини сир сақлашга ҳаракат қилди. Аммо унинг навбатдаги муносабатлари сир сақланмади. Актрисанинг машҳур рэпер Тhe Weekend билан муносабатлари маълум бўлгач кўплаб мухлислар уларнинг турмуш қуриши ҳақида гапирди.

Анжелина Жоли яна хиёнатга учрагани, Тhe Weekend актриса билан муносабатларини тугатиб, бошқаси билан учрашаётгани маълум бўлди. Рэпер Анжелина Жолидан кейин 29 ёшли Сими Хадра билан учрашаётгани айтилган.

Шу билан бирга Анжелина Жолининг қизи актрисанинг отаси билан тушган архив суратни эълон қилган эди.

Анжелина Жолининг қизи Шайло бобоси ва онаси бирга тушган суратни ўзининг Instgaram саҳифасида эълон қилди. Актрисанинг мухлислари отаси ва қизи Шайлонинг бир-бирига ўхшаш эканини айтган. Тармоқ фойдаланувчилари жойланган суратга кўплаб ижобий изоҳ қолдирган. Уларнинг айримлари Шайлони бобосига жуда ўхшатган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝙇 𝙖 𝙪 𝙧 𝙖 (@shilohjolieditsx)