Янгиликлар

Анжелина Жоли яна хиёнатга учради

Актриса ва Тhe Weekend'нинг муносабатлари тугаган

Анжелина Жоли яна хиёнатга учради

Миллионлаб мухлисларга эга Голливуд юлдузи Анжелина Жоли яна хиёнатга учрагани маълум бўлди.

Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашгандан кейин шахсий ҳаётини сир сақлашга ҳаракат қилди. Аммо унинг навбатдаги муносабатлари сир сақланмади. Актрисанинг машҳур рэпер Тhe Weekend билан муносабатлари маълум бўлгач кўплаб мухлислар уларнинг турмуш қуриши ҳақида гапирди.

Анжелина Жоли яна хиёнатга учрагани, Тhe Weekend актриса билан муносабатларини тугатиб, бошқаси билан учрашаётгани маълум бўлди. Рэпер Анжелина Жолидан кейин 29 ёшли Сими Хадра билан учрашаётгани айтилган.

Аввалроқ Анжелина Жоли отаси билан тушган архив суратни эълон қилган эди.

Анжелина Жолининг қизи Шайло бобоси ва онаси бирга тушган суратни ўзининг Instgaram саҳифасида эълон қилди. Актрисанинг мухлислари отаси ва қизи Шайлонинг бир-бирига ўхшаш эканини айтган. Тармоқ фойдаланувчилари жойланган суратга кўплаб ижобий изоҳ қолдирган. Уларнинг айримлари Шайлони бобосига жуда ўхшатган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝙇 𝙖 𝙪 𝙧 𝙖 (@shilohjolieditsx)

Ундан ташқари Анжелина Жоли иштирокидаги сериал бир қатор Шарқ мамлакатларида таъқиқлангани айтилган эди. У эса бу ҳолатга нисбатан ўз муносабатини билдирган. Актрисанинг иштирокидаги «Абадийлар» сериали Қатар, Уммон, Қувайт, Баҳрайн каби Шарқ мамлакатларида намойиш этилиши таъқиқланган. Сериалда ахлоққа зид келадиган саҳналар борлиги, улар олиб ташланса намойиш этилиши ҳақида маълум қилинган. Актриса бу ҳолат жоҳиллик экани, фильмда ахлоққа зид келадиган саҳналар йўқлигини айтган.