Янгиликлар

Анжелина Жоли отаси билан тушган архив суратини эълон қилди — фото

Унинг қизи суратни Instagram'даги саҳифасига жойлаштирган

Анжелина Жоли отаси билан тушган архив суратини эълон қилди — фото

Дунёга машҳур Голливуд актрисаси Анжелина Жолининг қизи бобоси ва онаси бирга тушган суратни намойиш қилди.

Анжелина Жолининг қизи Шайло бобоси ва онаси бирга тушган суратни ўзининг Instgaram саҳифасида эълон қилди. Актрисанинг мухлислари отаси ва қизи Шайлонинг бир-бирига ўхшаш эканини айтган. Тармоқ фойдаланувчилари жойланган суратга кўплаб ижобий изоҳ қолдирган. Уларнинг айримлари Шайлони бобосига жуда ўхшатган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝙇 𝙖 𝙪 𝙧 𝙖 (@shilohjolieditsx)

Аввалроқ Анжелина Жоли иштирокидаги сериал бир қатор Шарқ мамлакатларида таъқиқлангани айтилган эди. У эса бу ҳолатга нисбатан ўз муносабатини билдирган. Актрисанинг иштирокидаги «Абадийлар» сериали Қатар, Уммон, Қувайт, Баҳрайн каби Шарқ мамлакатларида намойиш этилиши таъқиқланган. Сериалда ахлоққа зид келадиган саҳналар борлиги, улар олиб ташланса намойиш этилиши ҳақида маълум қилинган. Актриса бу ҳолат жоҳиллик экани, фильмда ахлоққа зид келадиган саҳналар йўқлигини айтган.

«Бу жоҳиллик, фильмда ахлоққа зид келадиган саҳналар йўқ. Мен Marvel кинокомпанияси бу саҳналарни кесишдан бош тортганидан фахрланаман», — дейди актриса.