Стиль

Женнифер Лопеснинг қиш мавсуми учун энг ҳашаматли образи эълон қилинди — видео

Kўйлак февраль ойининг энг яхши либослари қаторига кирди

Женнифер Лопеснинг қиш мавсуми учун энг ҳашаматли образи эълон қилинди — видео

Голливуд юлдузи Женнифер Лопеснинг қиш мавсуми учун энг ҳашаматли либоси эълон қилинди.

Актрисанинг стилистлари Роб Зангарди ва Мариел Хеннинг «Менга турмушга чиқ» романтик мелодрамасининг премьераси учун яратган образи ва яшил рангли либос кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу унинг қиш мавсумидаги энг ҳашаматли либоси деб топилди. Авангард енгларга эга бўлган, зумраддан ясалган пальто ва тик турган ипак гулли кўйлак февраль ойининг энг яхши либослари қаторига кирди.

Аввалроқ Женнифер Лопес эски Голливуд услубида тушган икки суратини эълон қилган эди.

Актриса ҳозир Нью-Йоркда вақт ўтказмоқда. «Биринчи ўтувчи» фильми премьераси арафасида актриса бир нечта шоуларда иштирок этди. Женнифер Лопесни Манхеттен кўчаларининг бирида сайр қилганини кўришган. У сўнгги ҳафтада бир неча бор қиёфасини ўзгартирди.

Ундан ташқари Женнифер Лопес имижини ўзгартиргани ҳақида хабар берилган эди.

Дунёнинг кино оламидаги бошқа машҳурлари қатори Женнифер Лопеc ҳам Янги йил байрамига ўзгача тайёргарлик кўрмоқда. Aктриса Instagram’даги шахсий саҳифасида Янги йил сабаб имижини ўзгартиргани ҳақида пост жойлади. У имижини ўзгартиришда 2022 йилда урфга кирадиган бинафшарангдан фойдаланган, яъни сочларини шу рангга бўяган. Кийиниш услуби жиҳатидан бошқа Голливуд юлдузларидан фарқ қиладиган Женнифер Лопеc бу сафар классик услубни танлаганини маълум қилган.

Маълумот учун, Женнифер Лопез шу вақтга қадар 40 га кинофильмларда роль ижро этган. «Анаконда», «Паркер», «Б режа», «Селена», «Мени овут», «Бурилиш», «Мусиқачи» каби фильмларидаги ижроси уни жаҳонга танитган. Актриса фильмларда роль ижро этишдан ташқари хонандалик ва моделлик билан ҳам шуғулланади.