Медиа

Женнифер Лопес эски Голливуд услубида тушган икки суратини эълон қилди — фото

Актриса ҳозир Нью-Йоркда вақт ўтказмоқда

Женнифер Лопес эски Голливуд услубида тушган икки суратини эълон қилди — фото

Миллионлаб мухлисларга эга актриса Женнифер Лопес эски Голливуд руҳида тушган иккита суратни намойиш этди.

Актриса ҳозир Нью-Йоркда вақт ўтказмоқда. «Биринчи ўтувчи» фильми премьераси арафасида актриса бир нечта шоуларда иштирок этди. Женнифер Лопесни Манхеттен кўчаларининг бирида сайр қилганини кўришган. У сўнгги ҳафтада бир неча бор қиёфасини ўзгартирди.

Аввалроқ Женнифер Лопес имижини ўзгартиргани ҳақида хабар берилган эди.

Дунёнинг кино оламидаги бошқа машҳурлари қатори Женнифер Лопеc ҳам Янги йил байрамига ўзгача тайёргарлик кўрмоқда. Aктриса Instagram’даги шахсий саҳифасида Янги йил сабаб имижини ўзгартиргани ҳақида пост жойлади. У имижини ўзгартиришда 2022 йилда урфга кирадиган бинафшарангдан фойдаланган, яъни сочларини шу рангга бўяган. Кийиниш услуби жиҳатидан бошқа Голливуд юлдузларидан фарқ қиладиган Женнифер Лопеc бу сафар классик услубни танлаганини маълум қилган.

Маълумот учун, Женнифер Лопез шу вақтга қадар 40 га кинофильмларда роль ижро этган. «Анаконда», «Паркер», «Б режа», «Селена», «Мени овут», «Бурилиш», «Мусиқачи» каби фильмларидаги ижроси уни жаҳонга танитган. Актриса фильмларда роль ижро этишдан ташқари хонандалик ва моделлик билан ҳам шуғулланади.

Ундан ташқари Голливуд юлдузи Женнифер Лопеcнинг турмуш қураётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритилгани ҳақида хабар берилган эди.

Таниқли актриса ҳақида тарқалган бу гап-сўзлар ёлғон, боиси у янги фильмда келинлик образини яратган холос. «Менга турмушга чиқ» фильмида Женнифер Лопеc ва таниқли Голливуд актёри Оуэн Уилсон бош ролларни ижро этган. Ушбу фильм 2022 йилнинг 10 февраль санасида катта экранларга чиқади.

Фильмнинг қисқача мазмунига кўра, Женнифер Лопеc хонанда образини гавдалантирган ва у машҳур рок мусиқачиси (бу образ машҳур актёр Жей Ло томонидан гавдалантирилган) билан турмуш қурмоқч бўлади. Бироқ, у қўшиқчи Женнифер Лопеcни алдамоқчи бўлганини сезиб қолади. Унинг концерт дастурида эса оддий бир математика ўқитувчиси хонандага турмуш қуришни таклиф қилади. Кино шу воқеа билан бошланади.