Премьера

Констадан янги клип премьераси тақдим этилди — видео

Клип «Ёлғизлик» қўшиғига ишланган

Констадан янги клип премьераси тақдим этилди — видео

Рэпер Конста тахаллуси билан танилган ижодкор Шариф Абдуллаев янги клип премьерасини тақдим этди.

У рэпернинг YouTube’даги саҳифасига жойланган. Видеоклип Констанинг «Ёлғизлик» қўшиғига ишланган. Унда асосий ролни хонанданинг ўзи ижро этган. Шунингдек, блогер Тимур Алихонов ҳам клипда эпизод ролни ўйнаган.

Видеоклипда бирор воқеа очиб берилмаган. Клип давомида Конста дўстлари даврасида, бир қизнинг олдида ўтиради ва Тимур Алихонов билан машинада қўшиқ айтиб кетади. Кейин рэпер билан бирга ўтирган қиз бошқа бола билан ҳам ўтиради. Шу билан бирга, хонанда клипда камон ҳам отган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рэпер Конста даромади ҳақида гапириб, неча пулга қўшиқ матнини ёзиб беришини айтганди.

Шунингдек, Конста ойлик даромади қанча эканини маълум қилганди.

Шу билан бирга, рэпер танилишига қайси қўшиғи сабаб бўлганини айтганди.