Медиа

Гулчеҳра Эшонқулова ўғлининг синглиси билан илк учрашувидан лавҳани эълон қилди — видео

У қизининг янги туғилган пайтидаги видеони ҳам кўрсатган

Гулчеҳра Эшонқулова ўғлининг синглиси билан илк учрашувидан лавҳани эълон қилди — видео

Собиқ актриса Гулчеҳра Эшонқулова Instagram саҳифасида ўғли Амирнинг синглиси Сумая билан илк учрашувидан лавҳани эълон қилди.

Видеода Амирнинг туғруқхонага борганини кўриш мумкин. У ухлаб ётган синглисига ўзининг тилида нимадир ҳақида гапирган. Шунингдек Гулчеҳра Эшонқулова қизининг янги туғилган пайтидаги видеосини ҳам эълон қилган.

«Амиржонимизни синглиси билан биринчи учрашуви», — деб ёзади собиқ актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulchehra Ishonqulova (@gulchehra_eshonqulova)

Аввалроқ Гулчеҳра Эшонқулова ота-онаси билан тушган болаликдаги суратини эълон қилганди. Унда актрисанинг жуда кичкина бўлганини кўриш мумкин. Унинг икки ёнида отаси ва онаси ўтирган. Гулчеҳра Эшонқуловани суратга рангли кўйлакда, онаси атлас кўйлакда тушган. Актрисанинг кузатувчилари унга гўзаллик ота-онасидан ўтганини айтган. Обуначиларнинг кўпчилиги Гулчеҳра Эшонқулова кўпроқ отасига ўхшашини таъкидлаган. Уларнинг таъкидлашича, актрисанинг истараси эса онасига тортган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulchehra Ishonqulova (@gulchehra_eshonqulova)