Интервью

Конста танилишига қайси таронаси сабаб бўлганини айтди — видео

У ўша вақтларда бундай треклар бўлмаганини айтган

Конста танилишига қайси таронаси сабаб бўлганини айтди — видео

Рэпер Конста тахаллуси билан танилган ижодкор Шариф Абдуллаев YouTube’даги «Биз билмагандик» лойиҳасига берган интервьюсида танилишига қайси таронаси сабаб бўлгани ҳақида гапирди.

Конста ижодида уни танитган қўшиқ «Кўчалар гувоҳ» номли таронаси бўлганини, уларнинг ичида «Бой» ажралиб турганини ва ўша вақтда бунга ўхшаш треклар бўлмаганини айтди.

«Авваламбор ўз шаҳримда танилишимга сабаб бўлган мусиқа 2012 ёки 2013 йилда чиққан ‘Кўчалар гувоҳ’ таронаси бўлган. Яхши натижа бергани эса ‘Гулим’ қўшиғи ҳисобаланади. Ичидан ажралиб тургани эса ‘Бой’ таронаси бўлган. Сабаби бундай треклар ўша вақтда бўлмаган», — дейди Конста.

Аввалроқ Конста ойлик даромади ўқитувчиларнинг ўртача тўртта ойлигига тенг эканини ва баъзида ундан камроқ бўлишини айтган эди.

«Ойлик даромадим ўқитувчи топадиган даромаднинг тўртта ўртачаси. Баъзида эса шу миқдорнинг 2 та ёки 3 таси. 20 ёки 15 миллион. Харажатим эса 5 ёки 6 миллионга яқин», — дейди Конста.

Маълумот учун Конста, яъни Шарифжон Абдуллаев 1992 йил Гулистон шаҳрида туғилган. 1999 йıл «Қувонч боғча» мактаб мажмуасига қабул қилиниб 2008 йил битирган. Кейинги ўқишини Тошкентда давом эттирган. Айнан шу коллеж даврида дўсти «Shady Man» Қубонали Мамадализода таклифи билан биринчи бор трек ёзган. Шундан сўнг 2011 йилгача у трек ёзиш масаласига жиддий қарамаган. Конста 2012 йил Москвага кетади. Узоқ ўйланишлар ва изланишлардан сўнг Конста образи яратилади. Констанинг биринчи треклари 2012 йил баҳорда тармоқда пайдо бўлган. Ҳозирги кунга келиб унинг 100 дан ортиқ треки мавжуд.