Янгиликлар

Али Отажоновнинг рафиқаси улар қандай танишганини айтиб берди — фото

У фильмда суратга тушмоқчи бўлганини айтди

Али Отажоновнинг рафиқаси улар қандай танишганини айтиб берди — фото

Актёр, хонанда Али Отажоновнинг турмуш ўртоғи Гавҳар Отажонова қизи Марямнинг Instagram саҳифасида улар қандай танишгани ҳақида гапириб берди.

Улар «Айрилиқ 2» фильми сабаб танишган. Бир неча йил олдин Гавҳар Отажонованинг Instagram саҳифасига режиссёр Дурдона Тўлаганова ёзган. У актёрнинг аёлидан телефон рақамини сўраган ва таклиф қилинаётган фильм ҳақида батафсил гапириб беришини айтган. Шунда улар гаплашиб келишиб олган. Гавҳар Отажонова оила аъзоларидан сўраб кўришини айтган.

«Анчадан бери ваъда берган куним келди. Бизнинг оила қуришимиз, танишганимиз хақидаги севги тарихимиз шундай бошланган эди. Бундан бир неча йиллар аввал Instagram саҳифамга хабар келди. ‘Биз янги фильм учун бош ролга актриса қидираяпмиз. Телефон рақамингизни берсангиз фильм хақида гапириб бераман. Қўрқманг ман айол кишиман’, деган.

Тўғриси жуда зериккан вақтим эди. Айол кишиман деганига телефон рақамимни бердим. Улар менга қўнгироқ қилиб ‘Айрилиқ 2’ фильмга бош ролга таклиф этди. ‘Мен кинода ўйнай олармиканман? Бу сохада ўқимаганман’, дедим. ‘Агар уйингиздагилар рози бўлса, мен ўзим аммалаб рўлингизни чиқариб оламан’ деди. Хуллас, энди актриса бўламан, кинода ўйнайман деган хайоллар билан хурсанд бўлиб отамнинг ёнига рухсат сўраш учун бордим», — дея ҳикоясининг биринч қисмини тугатди Гавҳар Отажонова.

Унинг сўзларига кўра, актриса бўлиш хаёлида отасининг олдига борган ва кинога таклиф қилишгани ҳақида айтган. Шунда унинг отаси оила аъзолари орасидан актёр, актриса чиқмаганини таъкидлаган. Қиз эса актриса бўлиш ниятидан қайтган ва Дурдона Тўлагановага рад жавобини берган.

Шундан сўнг унга Али Отажонов қўнғироқ қилган. Гавҳар Отажонова хонанданинг рақамини кўриб, ҳайрон қолган чунки унинг охирги тўртта рақами ўзиники билан бир хил эди. Аввал актёр бўлажак рафиқаси билан чиройли гаплашиб хайрлашган. Кейин эса ҳар куни қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрашни бошлаган. Улар бир-бирини севиб қолгач, Али Отажонов қизнинг уйига совчиларни жўнатган. Гавҳар Отажонованинг отаси уларга рад жавобини берган. Кейин хонанданинг ўзи қайнотаси билан гаплашиб, қизини бахтли қилишини айтган.

«Отам менга қараб ‘Актриса бўласанми?’, деб жилмайиб куйди. ‘Майли актриса бўл, лекин бизнинг авлоддан, оиладан актриса чиқмаган. Қариндош -уруғ, таниш-билишлар нима дер экан’, деб жавоб берди. Отамнинг бир гапи орзуимга нуқта қўйди. Рад жавобини режиссёр Дурдона Тўлагановага қўнғироқ қилиб айтдим. Орадан кўп вақт ўтмай телефонимга бир нотаниш ракам қўнғироқ қилди. Рақамни кўриб ҳайрон колдим. Сабаби мениг рақамим билан охирги 4 та рақами бир хил эди.

Қўнғироққа жавоб бериб саломлашдим. У ҳам ўзини таништирди. Алишерман, деб телефон рақамимни режиссёрдан олгани, режиссёр учун мени Instagram’дан у топиб берганини айти. Чиройли гаплашиб хайирлашдик. Кейин ҳар куни бир ҳол-аҳвол сўрашга ўтилди. Instagram сахифамга жойлайдиган ҳар хил пишириқлар, овқатлар остига изоҳлар йозиш, кунлик ҳол-аҳвол сўрашишлар, секин-аста қайгуриш, севги изҳорларига ўтди», — дейди актёрнинг рафиқаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Али Отажонов хотини ва қизининг суратини эълон қилганди. У Марямни туғилган куни билан табриклаб пост жойлаган. Шунда оилавий тушган суратларини ҳам қўйган. Бироқ хонанда фотомонтаж ёрдамида уларнинг юзини хиралаштирган. Актёр шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ва уни омманинг олдида муҳокама қилишни ёқтирмайди. Аёлини кўз-кўз қиладиганларни ҳам тушунмайди.

«Қизим ҳар икки дунёда Аллоҳнинг энг суюкли бандалари қаторида бўлгин. Сен менинг ҳаётимсан. Шукрона кунинг муборак бўлсин, қизим», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Али Отажонов (@aliotajonov)