Интервью

Видео: Мавлуда Ҳикматованинг тўйи яқинми?

Бунга актрисанинг ўзи аниқлик киритди

Видео: Мавлуда Ҳикматованинг тўйи яқинми?

Актриса Мавлуда Ҳикматова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида тўйи яқинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

У бу гапни рад этди. Актриса фақат бугунги кун билан эмас, эртанги кун билан яшашини айтди. Шунингдек, Мавлуда Ҳикматова санъат аҳли халққа ўрнак бўлиши кераклигини таъкидлади. Айнан шунинг учун актриса ролларига аҳамиятли бўлади.

«Йўқ. Худо хоҳласа насиб бўлиб қолар. Эртанги кунга ҳам қараб иш қилиш керак. Биз халққа ўрнак бўладиган инсонлармиз. Мен ҳам холаган нарсамни кийиб, истаган жойимга боргим келади. Мен ҳаётда жуда ҳам шўх қизман. Шахсан ўзим ҳам ёшлигимда актриса, хонандалар кийган кийимни кийгим келган. Биз ўрнакмиз», — дейди у.