Янгиликлар

Зилола Ғуломова «съёмка»да калтакланди — видео

«Санъаткорларга ҳам осон тутманг», — дейди у

Зилола Ғуломова «съёмка»да калтакланди — видео

Актриса Зилола Ғуломова Instagram саҳифасида суратга олиш жараёнида калтаклангани акс этган видеони эълон қилди.

Видеода Зилола Ғуломова келин ролини ижро этган картинадан парчани кўриш мумкин. Унда актриса эрини ўйнаган актёрдан калтак еган. У кино ва сериаллар ортида турган меҳнатни фақат шу соҳа вакиллари тушунишини таъкидлаган. Шунингдек, актриса келинларга ўзининг қадрини билишни, қаддини баланд тутишни маслаҳат берган.

«Ҳа кино бўмабди, сериальни олишолмабди ва ҳакозо гапларни эшитамиз. Баъзан ҳатто хафа бўламан лекин буни орқасида қанча машаққат тургани, қанча асаб кетишини шу соҳа вакиллари билади. Баъзан саҳна ҳаракатини машқларини ишлатамиз деб шунақа ҳеч кимдан емаган калтакларни ҳам еб оламиз. Лекин касбимни севаман. Келинлар сизларга айтар гапим ҳеч қачон ўзингизни оёқ ости қилиб қўйманг! Қадрингизни билинг! Қаддингизни тутинг! Сиз бировга берилган омонатсиз. Омонатга хиёнат қилишларига йўл қўйманг!», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Zilola Gulyamova (@zilola_gulyamova)

Йигитали Мамажонов ҳам «съёмка» вақтида жиддий жароҳатланганди. У анчадан бери бундай бўлмаганини таъкидлади. Актёр кўзининг остидан жароҳат олган. Йигитали Мамажонов жароҳат кўз ичига таъсир қилмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, суратга олиш майдончасида шундай бўлиб туради.

«Анчадан бери суратга олиш майдончасида жароҳат олмаётгандим. Бу биринчиси. Яхшиям кўзимнинг ичига ўтмабди. Ҳаммаси яхши. Суратга олиш ишлари ҳам ёмон эмас», — дейди Йигитали Мамажонов.