Янгиликлар

«Виа Мароканд»даги Асал ҳамкасби Рашидни севиши ростми? — видео

«Шу гаплар билан эздингиз», — дейди у

«Виа Мароканд»даги Асал ҳамкасби Рашидни севиши ростми? — видео

«Виа Мароканд» гуруҳи аъзоси, актриса Асал Зокирова жамоадоши Рашид билан муносабати қандайлигини айтди.

Улар Рашид билан бирга ижод қилади. Хонандалар баъзида урушади, баъзида кулaди. Асал Зокирова ким биландир бирга ишласа, уни ёқтириб қолавермаслигини айтди. Актриса Рашид билан дўстлигини таъкидлади.

«Шу гаплар билан эздингиз. Рашид билан бирга бир жойда ижод қиламиз, ишлаймиз. Гоҳ урушамиз, гоҳ талашамиз. Баъзида кулишамиз. Ким билан бирга ишласа, одам севиб қолавермайди-ку. Биз дўстмиз. Рашид бир-бир тутиб қолмаса, зўр инсон. Бу ҳазил», — дейди у.

Аввалроқ Лола фарзандлари ва собиқ эрининг муносабати қандайлигини айтганди. Хонанда саҳифасида савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ундан фарзандлари ҳақиқий отаси билан қандай муносабатда эканини сўраган. У эса муносабати яхшилигини, таътил вақтда кўришиб туришини таъкидлаган.

«Албатта. Болалар таътилда Тошкентга келади ва отаси ҳамда бувиси билан бирга бўлади. Улар ҳақиқий отасини жуда қаттиқ яхши кўради. Мен ҳеч қачон уларнинг муносабатига қарши бўлмаганман. Аксинча ўртадаги ҳурматни сақлаб қолиш учун ҳаракат қиламан», дейди хонанда.

Шунингдек, Зарина Низомиддинова эри ва тўнғич ўғлининг муносабати қандайлигини айтган. Зарина Низомиддинованинг сўзларига кўра, уларнинг муносабати яхши. Бироқ Темур онасининг эрини ота деб эмас, ака деб чақиради. Актриса ўғли ўзининг отаси билан гаплашиб туришини айтди.

«Ҳа оталик қилади. Ўғлим ўзининг отаси билан яхши гаплашиб туради. Уларнинг ўзининг муносабати бор. Менинг турмуш ўртоғимни ота демайди. Ака дейди. Ўзининг отасини ота дейди чунки ростдан ўзининг отаси. Лекин муносабатлари яхши. Кўп нарсани ўргатяти», — дейди у.

Дилноза Кубаева ҳам Рихситилла Абдуллаев билан муносабати қандайлигини айтганди. Дилноза Кубаева актёр, бошловчи Рихситилла Абдуллаевни катта акасидек кўришини айтди. Актрисанинг сўзларига кўра, у профессионал актёр, дид-фаросатли, маданиятли инсон.

«Рихситилла акам профессионал актёр, дид-фаросатли ижодкор. Жудаям маданиятли, олижаноб. Ўз ишининг устаси. Бир-биримизга доим ёрдам берамиз. Ҳеч қачон ‘Сен мана шу сўзни айтмадингку, бу ерда мана бунақа дейишинг керак эди’, демайди. Тушуниб, қўллаб-қувватлайди. Тадбирларда, хизматларда ҳам ҳамиша аёл шерикларини тушуниб, эҳтиёт қилиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Рихситилла акам мен учун акамдан катта акам, ҳам устозим. Умри узоқ бўлсин. Оилавий ўртоқмиз»,— дейди Дилноза Кубаева.