Интервью

Рэпер Конста даромади ҳақида гапириб, неча пулга қўшиқ матнини ёзиб беришини айтди — видео

«Кўпроқ ашула чиқарсам кўпроқ пул келади», — дейди у

Рэпер Конста даромади ҳақида гапириб, неча пулга қўшиқ матнини ёзиб беришини айтди — видео

Ёшлар орасида танилаётган рэпер, Конста тахаллуси билан танилган Шариф Абдуллаев YouTube’даги «Биз билмагандик» лойиҳасига берган интервьюсида даромади ҳақида гапириб берди.

Рэпернинг сўзларига кўра, унинг даромади қўшиқлари, буюртма эвазига ёзадиган матнлари ва рекламалар ҳисобидан келади. Шунингдек, у даромади ўзини қониқтиришини таъкидлади. Конста бир қўшиқ матнини 2-3 миллион сўм эвазига ёзиб беради. Агар қўшиқ тўлиқ унинг муаллифлиги асосида ёзилса, 5 миллион даромад кўради.

«Яхши пул топаман. Битта матн ёзиб беришим 2 миллион сўмдан бошланади. Узоғи 3 миллион сўм бўлади. Агар қўшиқнинг тўлиқ муаллифлигини олсам 5 миллион сўмдан бошланади. Ҳар доим бир хил нархда юраман. Санжай акага сотганман. Уммондаги Шоҳруҳга ёзиб берганман. Блогерлардан эса Тимур Алихонов, Abu vines’га ёзиб берганман. Ҳозир даромадим матн ёзиб беришдан иборат, шунингдек, рекламалардан ҳам пул келади. Кўпроқ ашула чиқарсам кўпроқ пул келади», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Алихонов 20 декабрь куни мазкур репер муаллифлигидаги «100 ғоя» номли янги қўшиғини премьера қилган эди.