Янгиликлар

Азиз Раметов ҳамкасбини қучоқлаб роль ўйнагани муҳокамаларга сабаб бўлди — видео

Видеони актрисанинг админстратори эълон қилган

Азиз Раметов ҳамкасбини қучоқлаб роль ўйнагани муҳокамаларга сабаб бўлди — видео

Актёр, хонанда Азиз Раметовнинг ҳамкасбини қучоқлаб роль ижро этгани муҳокамаларга сабаб бўлди.

Азиз Раметов ушбу саҳнада актриса, хонанда Дилхумор Эсиргапова билан бирга суратга тушган. Бу жараён акс этган видеони актрисанинг админстратори эълон қилган. Унда Азиз Раметов Дилхумор Эсиргапова иш қилаётган пайти орқасидан келиб қўрқитган. Кейин у мувозанатни йўқатган ва йиқилиб кетган. Шу пайт уни актёр ушлаб қолган.

Ушбу видео остидаги изоҳларда кўплаб салбий фикрлар билдирилган. Улардан бири Азиз Раметовнинг хотини эрини рашк қилмаслигини айтгани эслаб ўтган. Бошқа бири бундай саҳналар Европа киноларига тўғри келишини таъкидлаган.