Медиа

Жаҳонгир Хўжаев ўзининг «эгизагини» топди — видео

Аввалроқ у бир қанча машҳур инсонларга ўхшаш инсонларни учратганди

Жаҳонгир Хўжаев ўзининг «эгизагини» топди — видео

Актёр, телебошловчи, «Аристократлар» жамоаси етакчиси Жаҳонгир Хўжаев ўзининг «эгизагини» топди.

Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида ўзига ўхшаш йигитнинг видеосини жойлади. У «эгизаги»нинг видеосини ТикТок’дан олган.

Актёр видеога «Менга ўхшайдими?», деб савол қолдирган. Овоз берганларнинг 93 фоизи унга ўхшашини белгилаган бўлса, 7 фоиз одам «йўқ», дея жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев Ислом Каримов, Хожибой Тожибоев ҳамда Шерали Жўраевнинг қиёфадошлари билан кўришганди. Шунингдек, актёр Instagram’даги постининг сўнгги суратига ўзига ўхшаш «Кухня» сериалидаги Федянинг суратини жойлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от S A R I Q _B O L A (@jahongir_xojayev)

Шунингдек, Жаҳонгир Хўжаев Эрали Асал Абдуллаевани қучоқлаб қўйгани учун актрисани ундан рашк қилганди. У митти вайнерга камроқ қучоқлашини айтган.