Медиа

Жаҳонгир Хўжаев Ислом Каримовнинг қиёфадоши билан учрашди — фото

Шунингдек, у Хожибой Тожибоевнинг ҳам «эгизаги»ни учратган

Жаҳонгир Хўжаев Ислом Каримовнинг қиёфадоши билан учрашди — фото

Актёр, телебошловчи Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида биринчи президент Ислом Каримовнинг қиёфадоши билан кўришгани акс этган суратни жойлади.

Жаҳонгир Хўжаев Хожибой Тожибоев ҳамда Шерали Жўраевнинг ҳам қиёфадошларини учратган. Актёр сўнгги суратга ўзига ўхшаш «Кухня» сериалидаги Федянинг суратини жойлаган. Телебошловчи Instagram’даги пост остига қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Ростдан ҳам инсонни дунёда 7 та қиёфадоши борлигига ишонасизми? Суратда кимлар?», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от S A R I Q _B O L A (@jahongir_xojayev)

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев Instagram’га Дубайда идиш ювувчи бўлиб ишлаётгани акс этган видеони жойлаганди. Унда актёр идишни синдиргани учун бошлиғидан гап эшитган. Жаҳонгир Хўжаевнинг сўзларига кўра, бу унинг биринчи иш куни бўлган. Шунингдек, у инглиз тилини яхши ўрганиш учун ҳамкасби билан суҳбатлашишини таъкидлаган.

Жаҳонгир Хўжаев Эрали Асал Абдуллаевани қучоқлаб қўйгани учун рашк қилганди. У митти вайнерга камроқ қучоқлашини айтган.