Янгиликлар

Жаҳонгир Хўжаев Асал Абдуллаевани митти вайнер Эралидан рашк қилди — видео

Эрали унинг рафиқасини қучоқлаб қўйган

Жаҳонгир Хўжаев Асал Абдуллаевани митти вайнер Эралидан рашк қилди — видео

Актёр, телебошловчи, Гули Асалхўжаеванинг ўғли Жаҳонгир Хўжаев Асал Абдуллаевани митти вайнер Эралидан рашк қилди.

Эрали «Аристократлар» жамоасининг концертга тайёргарлик жараёнига борган. Ўша ерда Асал Абдуллаевани қўрқитган. Шундан сўнг уни қучоқлаб қўйган. Жаҳонгир Хўжаев эса бу воқеаларни видеога олган. Эрали Асални қучоқлаганини кўриб, унга камроқ қучоқлашини айтди.

«Эрали Асал опаси учун совға олиб келибди. Эрали, камроқ қучоқла. Дўстлар, Эралининг жанги бомба бўлади», — дейди у.

Шунингдек, Жаҳонгир Хўжаев концертда Эралининг жанги бўлишини ҳам маълум қилди. Маълумот учун. «Аристократлар» жамоасининг концерт дастури 7-10 февраль кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтади. Унда Жаҳонгир Хўжаев ҳамда Асал Абдуллаеванинг тўйи бўлиши режалаштирилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от S A R I Q _B O L A (@jahongir_xojayev)

Ҳозирда Жаҳонгир ва Асалнинг фотиҳаси бўлган. тўй 2021 йилнинг октябрь ёки ноябрь ойида бўлиб ўтиши режа қилинганди.

Бироқ Жаҳонгир Хўжаев 2021 йил 15 октябрь куни режиссёрликни ўрганиш учун Америкага кетмоқчилигини айтганди. Шу сабабли тўй 2022 йилга қолдирилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от S A R I Q _B O L A (@jahongir_xojayev)