Медиа

«Виа Мароканд»даги Асал болалигидаги суратини эълон қилди — фото

Хонанда ёшлигидан санъаткор бўлишни хоҳлаганини таъкидлади

«Виа Мароканд»даги Асал болалигидаги суратини эълон қилди — фото

«Виа Мароканд» гуруҳининг аъзоси, хонанда Асал Зокирова Instagram саҳифасида болалигидаги суратини эълон қилди.

У саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга мактаб пайтида ҳам санъаткор бўлишни хоҳлаши ҳақида савол берилган. Хонанда эса шундай ўйлаганини ёзган ва суратини жойлаган.

Асал Зокирова янги уйини кўрсатганди. Асал анчадан бери янги уйга кўчиш истаги бўлганини, бироқ шароити бўлмаганини айтди. Хонанда ўз меҳнати эвазига янги уй олишни ёшлигидан орзу қилган. Асал Зокирова уйининг ҳар бир кичик жойи ҳам юрагининг бир парчаси эканини таъкидлади.

«Ассалому алайкум. Менинг қувончим ичимга сиғмаяпти. Мана шу уйимга анчадан бери кўчиб келгим келарди лекин шароит бўлмагани учун кўчиб келолмасдим. Анчадан бери бир кун у ёқда бўлсам, бир кун бу ерга келардим. Чунки менинг мақсадим тезроқ кўчиб келиш эди. Ҳар бир кичик нарсагача онам билан бирга олганмиз. Ўз меҳнатим билан уй олиш менинг ёшлигимдан озруим бўлган. Ҳар доим олдимда бўлгани учун ота-онамга раҳмат. Бу уйнинг ҳар битта кичик жойи ҳам юрагимнинг бўлаги. Шунинг учун сизлар билан бўлишгим келди», — дейди Асал.

Аввалроқ Шукурульло Исроилов болалигидан ҳозиргача қанчалик ўзгаргани акс этган видеони эълон қилганди. Унда суратлар актёрнинг болалигидан бошланган. Кейин эса Шукурулло Исроиловнинг ёшлик пайтини кўриш мумкин. Қолган расмларда эса унинг ҳозирдаги кўринишлари акс этган.

«Умр дарё мисоли ўтмоқда. Илохим умримиз файзли баракали бўлсин. Аллох имонимизни бериб, охиратимизни обод қилсин амин», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shukurullo Isroilov 👍 (@shukurullo_isroilovoriginal)


Хонанда Сардор Таиров ҳам болалигида тушган ягона суратини эълон қилганди. Суратда Сардор Таировнинг жуда ҳам ёш эканини кўриш мумкин. У расм остига қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Мана шу расм қолган», — деб ёзади Сардор Таиров.

Аввалроқ актриса Жамила Ғофурова ҳам архив суратларини эълон қилганди. Унда Жамила Ғофурованинг жуда ёш бўлганини кўриш мумкин. Актриса Алишер Навоий номидаги опера ва балет театридаги чиқишларидан бирининг суратини эълон қилган. Унда Жамила Ғофурова ўзбек миллий кийимида намоён бўлган.

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев болалигидаги архив суратларини эълон қилганди. Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ёшлигидаги видеоларни қўйиш сўралган. Актёр жойлаган видеоларда унинг турли ёшлардаги даврини кўриш мумкин. Биринчи видеода телебошловчи анча ёш бўлган. Унда Жаҳонгир Хўжаев қўшиқ куйлаган. Қолганларида эса актёрнинг турли хил акробатик ҳаракатларни қилганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Зоҳиршоҳ Жўраев ҳам олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган архив суратини эълон қилганди. Хонанда ушбу фотони отасининг туғилган кунида жойлаган. Унда хонанда отаси Шерали Жўраев билан ўтирганини кўриш мумкин. Суратда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг жуда ёш бўлган.