Медиа

Шукурулло Исроилов болалигидан ҳозиргача қанчалик ўзгаргани акс этган видеони эълон қилди — видео

«Умр дарё мисоли ўтмоқда», — дейди актёр

Шукурулло Исроилов болалигидан ҳозиргача қанчалик ўзгаргани акс этган видеони эълон қилди — видео

Сўз устаси, актёр Шукурулло Исроилов Instagram саҳифасида болалигидан ҳозиргача қанчалик ўзгаргани акс этган видеони эълон қилди.

Унда суратлар актёрнинг болалигидан бошланган. Кейин эса Шукурулло Исроиловнинг ёшлик пайтини кўриш мумкин. Қолган расмларда эса унинг ҳозирдаги кўринишлари акс этган.

«Умр дарё мисоли ўтмоқда. Илохим умримиз файзли баракали бўлсин. Аллох имонимизни бериб, охиратимизни обод қилсин амин», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shukurullo Isroilov 👍 (@shukurullo_isroilovoriginal)

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев болалигидаги архив суратларини эълон қилганди. Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ёшлигидаги видеоларни қўйиш сўралган. Актёр жойлаган видеоларда унинг турли ёшлардаги даврини кўриш мумкин. Биринчи видеода телебошловчи анча ёш бўлган. Унда Жаҳонгир Хўжаев қўшиқ куйлаган. Қолганларида эса актёрнинг турли хил акробатик ҳаракатларни қилганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Зоҳиршоҳ Жўраев ҳам олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган архив суратини эълон қилганди. Хонанда ушбу фотони отасининг туғилган кунида жойлаган. Унда хонанда отаси Шерали Жўраев билан ўтирганини кўриш мумкин. Суратда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг жуда ёш бўлган.