Медиа

Жаҳонгир Хўжаев болалигидаги архив видеоларини эълон қилди — видео

Актёрнинг видеолари турли ёшларда олинган

Жаҳонгир Хўжаев болалигидаги архив видеоларини эълон қилди — видео

«Аристократлар» жамоаси етакчиси, актёр, телебошловчи Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида болалигидаги архив видеоларини эълон қилди.

Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ёшлигидаги видеоларни қўйиш сўралган. Актёр жойлаган видеоларда унинг турли ёшлардаги даврини кўриш мумкин. Биринчи видеода телебошловчи анча ёш бўлган. Унда Жаҳонгир Хўжаев қўшиқ куйлаган. Қолганларида эса актёрнинг турли хил акробатик ҳаракатларни қилганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев рафиқаси Асал билан илк учрашувидан лавҳа эълон қилганди. Жаҳонгир Хўжаев саҳифасида мухлислари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ундан Асал Абдуллаева билан биринчи учрашуви қаерда бўлганини сўраган. Актёр эса бу «Zo’r TV» телеканалида эфирга узатилган «Dance show» кўрсатувида бўлганини айтиб, мазкур кўрсатувдан лавҳа эълон қилган. Улар кўрсатувда бошловчилик қилган. Жаҳонгир Хўжаев ўзбек, Асал Абдуллаева эса рус тилида олиб борган.

Кейинчалик актёр уйланганидан кейинги ҳаёти қандай кечаётганини кўрсатганди. Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан Асал билан уйдаги ҳаётидан видео қўйиш сўралган. Актёр эса уйланган бўлса ҳам дўстлари ёнидан кетмаётганини айтган. Шунингдек, у боғбонлик билан шуғулланаётганини ҳам таъкидлаган.