Медиа

Сардор Таиров архив суратини эълон қилди — видео

Хонанда болалигидан фақат шу расм қолганини айтди

Сардор Таиров архив суратини эълон қилди — видео

Хонанда Сардор Таиров Instagram саҳифасида болалигидаги архив суратини эълон қилди.

Суратда Сардор Таировнинг жуда ҳам ёш эканини кўриш мумкин. У расм остига қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Мана шу расм қолган», — деб ёзади Сардор Таиров.

Аввалроқ актриса Жамила Ғофурова ҳам архив суратларини эълон қилганди. Унда Жамила Ғофурованинг жуда ёш бўлганини кўриш мумкин. Актриса Алишер Навоий номидаги опера ва балет театридаги чиқишларидан бирининг суратини эълон қилган. Унда Жамила Ғофурова ўзбек миллий кийимида намоён бўлган.

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев болалигидаги архив суратларини эълон қилганди. Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ёшлигидаги видеоларни қўйиш сўралган. Актёр жойлаган видеоларда унинг турли ёшлардаги даврини кўриш мумкин. Биринчи видеода телебошловчи анча ёш бўлган. Унда Жаҳонгир Хўжаев қўшиқ куйлаган. Қолганларида эса актёрнинг турли хил акробатик ҳаракатларни қилганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Зоҳиршоҳ Жўраев ҳам олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган архив суратини эълон қилганди. Хонанда ушбу фотони отасининг туғилган кунида жойлаган. Унда хонанда отаси Шерали Жўраев билан ўтирганини кўриш мумкин. Суратда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг жуда ёш бўлган.