Медиа

Жамила Ғофурова архив суратини эълон қилди — фото

Актриса одам ёшлигида ҳеч нарсадан қўрқмаслигини таъкидлаган

Жамила Ғофурова архив суратини эълон қилди — фото

Актриса Жамила Ғофурова Instagram саҳифасида архив суратини эълон қилди.

Унда Жамила Ғофурованинг жуда ёш бўлганини кўриш мумкин. Актриса Алишер Навоий номидаги опера ва балет театридаги чиқишларидан бирининг суратини эълон қилган. Унда Жамила Ғофурова ўзбек миллий кийимида намоён бўлган.

«Одам ёшлигида ҳеч нарсадан қўрқмайдиган, жасоратли, кучли, нимани ўйласа шуни қиладиган бўлади. Алишер Навоий номидаги катта опера ва балет театри саҳнасига қўрқмасдан чиқиб кетаверганман. Ҳозир етти ўлчаб бир кесаман», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев болалигидаги архив суратларини эълон қилганди. Жаҳонгир Хўжаев Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан ёшлигидаги видеоларни қўйиш сўралган. Актёр жойлаган видеоларда унинг турли ёшлардаги даврини кўриш мумкин. Биринчи видеода телебошловчи анча ёш бўлган. Унда Жаҳонгир Хўжаев қўшиқ куйлаган. Қолганларида эса актёрнинг турли хил акробатик ҳаракатларни қилганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Зоҳиршоҳ Жўраев ҳам олдин ҳеч қаерда кўрсатмаган архив суратини эълон қилганди. Хонанда ушбу фотони отасининг туғилган кунида жойлаган. Унда хонанда отаси Шерали Жўраев билан ўтирганини кўриш мумкин. Суратда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг жуда ёш бўлган.